(O´zbek) Soha mutaxassislari ishtirok etgan

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Қашқадарёда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди деб хабар беради ЎзА сайти. Хабарда айтилишича, вилоят ҳокимлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармалари вакиллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан соҳа мутахассислари иштирок этган мазкур тадбирда Президентимиз раҳнамолигида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
 
    Айтиш лозимки, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерларга янада эркинлик бериш, уларни ишлаб чиқаришга жалб этишга қаратилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётир. Масалан, бугунги кунда фермер хўжаликлари нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, балки уни қайта ишлаб экспорт қилиш, қишлоққа саноатни олиб кириш орқали янги иш ўринларини яратишда ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Маълумки, мамлакатимизда етиштирилаётган пахта хом ашёси, бошоқли дон, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг кўпи фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
    Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.  Мазкур қарор ижроси доирасида вилоятда ишлаб чиқилган дастурга биноан 2014 йилда қарийб 30 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 19 ирригация ва мелиорация иншооти фойдаланишга топширилди, — дейилади сайтда.
    Семинар иштирокчилари дастур доирасида таъмирланган “Йўлдош” насос станцияси, Қарши туманидаги “Нажоткор замин ҳосилоти” фермер хўжалигида жорий этилган томчилатиб ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш тизими, ҳудуддаги ЮК-5-8 коллектори, жойлардаги ирригация ва мелиорация тизимларида амалга оширилган ишлар, корхона ва ташкилотларнинг ёрдамчи хўжаликлари фаолияти билан танишдилар. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.