(O´zbek) Tadbirkorlar uchun yana bir qulaylik

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни автоматлаштириш учун бизнес иловалар” мавзусида семинар ташкил этилди.
 
      Тадбирда кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг  жадал ривожланиши учун  зарур шароит ва имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди. Президентимизнинг шу йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни янада чуқурлаштиришда муҳим дастуриламал бўлди.
     Бозор иқтисодиёти шароитида корхонани ривожлантириш, самарали бошқарувни жорий қилиш, рақобатбардошликни таъминлаш тадбиркорлардан катта билим ва салоҳият талаб қилади. Қолаверса, корхона фаолиятига тегишли маълумотларнинг тарқоқлиги, турли манбаларда сақланиши уларни тўплаш, таҳлил қилишда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради.
   Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ушбу муаммоларни бартараф этишда янги имкониятларни очмоқда. Жумладан, Германиянинг SAP компанияси томонидан таклиф этилаётган бизнес илова бухгалтерлик ҳисоби ва молиявий кўрсаткичлар, мижозлар билан алоқаларни олиб бориш, харид амалиётлари ва захираларни бошқариш, ҳисобот ва маъмурий бошқарув каби муҳим вазифаларни қамраб олган. 
    – Кичик бизнес вакиллари учун ишлаб чиқилган ушбу илова амалиётларни оптималлаштириш, мижозлар талабини тезкорлик билан ўрганиш, хато ва камчиликларнинг олдини олиш, сармоялардан мақсадли фойдаланишга хизмат қилади, – дейди «Анис Полиграф» корхонаси раҳбари Азиз Исмоилов.
     Тадбирда тадбиркорларга ушбу дастурий маҳсулот ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.