(O´zbek) Tadbirkorlik faoliyati har tomonlama qo‘llab quvvatlanmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
     Мазкур йиғилишда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 8 августдаги қарорига мувофиқ Миллий банк ҳузурида ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиркорлар экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшаётгани хусусида фикрлар баён қилинди.
     Таъкидландики, биргина жорий йилнинг январь ойида жамғарма 280 дан зиёд тадбиркорлик субъектига товар ва хизматларини ташқи бозорга чиқариш учун ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам берган. Бунинг натижасида улар экспорт шартномалари имзолаб, маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни бошлаган. Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “Яшил ҳафта – 2016” халқаро кўргазмасида иштирок этган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувга эришди.
     Бундан ташқари Францияда ўтказилган текстиль кўргазмасида Жамғарма 30 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намуналарини намойиш этди. 231 та тадбиркорнинг тижорат таклифлари, каталог ва буклитларини тарқатди ҳамда 100 дан ортиқ хорижий ҳамкорлар билан музокалар ўтказди. Натижада енгил саноат маҳсулотлари экспорти бўйича ҳам бир нечта битим имзоланди.
     Экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга экспорт борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар ўзлаштирилди, — дейилди тадбирда.  Жанубий Кореяга гилос, Японияга қовун экспорти йўлга қўйилди. Ўрик ва анор шарбатига ҳам ташқи бозорда талаб юқори. 
Жамғарма кўплаб туманларда банк ҳамда фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослашган агрофирмалар ташкил этмоқда. Қолаверса Жамғарма томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг ассортименти ва турларини тизимли асосда таҳлил қилиш, уларнининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлик даражасини аниқлаш, бунинг асосида экспортга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг  жаҳон ва минтақавий бозоларлардаги талаб-эҳтиёжга мос келишини таъминлашга қаратилган маркетинг изланишлари олиб борилмоқда.
     Йиғилиш ташкилотчиларининг эътироф этишича, жорий йилда жамғарма томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятига эга янги корхоналарни аниқлаш ишлари изчил давом эттирилади. 26 турдаги янги маҳсулот экспорти йўлга қўйилади. Шунингдек, Фермер ва агрофирмалар раҳбарларининг хорижий давлатларда малака ошириши ташкил этилар экан. Матбуот анжуманида экспорт фаолиятини йўлга қўйишда керак бўладиган амалий ёрдам, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган халқаро сертификат ва лицензиялар ҳақида маълумот берилди.
     Хулоса қилиб айтганда, Жамғарма тадбиркоримизни ташқи бозорда ишончли ҳимоялаш, маҳсулот ассортименти ва турларини таҳлил этиш, уларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлик даражасини аниқлаш, ишончли хорижий ҳамкорлар топиш ва бошқа хизматларни кўрсатишга камарбаста бўлиб қолаверади.  
     Тадбир сўнгида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.