(O´zbek) Tadbirkorlik faoliyati uchun imkoniyatlar kengaymoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 15 майдаги фармонига мувофиқ якка  тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга имтиёзлар берилди. Жумладан, 2015 йилнинг 1 июлидан хусусий тадбиркорлик юритиш ва бундай турдаги фаолиятни назорат қилишнинг янги тартиби жорий қилиниши муносабати билан якка тартибдаги тадбиркорлар 1 нафардан 3 нафаргача ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлди, деб хабар бермоқда UzReport ахборот агентлиги сайти.
 
        Айни масалага қаратилаётган эътибор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун ҳуқуқий имкониятларни кенгайтириб, жойларда қулай бизнес муҳитини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, юртимизда меҳнати қадрланган ҳар бир инсон бевосита юрт ва жамият манфаати учун эзгу ишлар қилишга интилади. Қолаверса, давлатимизда ислоҳотлар моҳиятан, келажагимиз ворисларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳаётдаги ифодасини намоён этиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларимизга тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш уларнинг келажагини яратиш йўлидаги изланишларига катта ҳисса қўшади. 
       Бизнинг фикримизча, мазкур қарор ҳам ёшларимиз, хусусан, битирувчи мутахассисларимизни  оилавий тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш, ўз  бизнесини ривожлантириш борасида жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга муносиб ҳисса қўшади. Ахборот агентлиги хабарига кўра, бунда тадбиркорлар ҳар бир ишчи учун буюджетдан ташқари Нафақа жамғармасига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов киритиши ҳамда якка тартибдаги иш берувчи тадбиркорлар учун белгиланган ставканинг 30 фоизи миқдорида аниқланган солиқ тўлаш талаб қилинади. Бундан ташқари, коллеж битирувчиларини ёллаган тадбиркорлар улар коллежни битирган санадан бошлаб 12 ой мобайнида янги ходимлар учун белгиланган солиқни тўлашдан озод қилинади.
Анвар ҚОБИЛОВ
«O`zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.