- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Turli xil ko‘rik-tanlovlar o‘tkaziladi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 07.08.2015 @ 17:57 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 5 августдаги фармойишига биноан Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайтида маълум қилинган, — деб хабар бермоқда daryo.uz сайти.
     Мазкур хабарда ёзилишича, август—сентябрь ойларида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини, таълим муассасаси, ҳарбий қисмларда, мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир идора ва ташкилотда, ёзги дам олиш оромгоҳлари, сиҳатгоҳларда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва марраларни тараннум этувчи маънавий-маърифий учрашувлар, жонли мулоқот, давра суҳбатлари ва турли хил кўрик-танловлар ўтказилади. Ушбу тадбирларга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли олимлар, ёзувчилар, адиблар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари жалб этилади.
     Дастурда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ногиронлар, нафақадаги педагоглар, уруш ва меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар учун  «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида ижтимоий акциялар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
     Фармойишга мувофиқ, мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида, Ғафур Ғулом, Мирзо Улуғбек, Бобур, Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғлари, «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Давлат цирки ва Тошкент ҳайвонот  боғи олди майдонлари, «Қуёшча нури» номли истироҳат боғи ҳудудида халқ сайли ва байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-turli-xil-ko-rik-tanlovlar-o-tkaziladi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-turli-xil-ko-rik-tanlovlar-o-tkaziladi.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.