(O´zbek) Ustuvor vazifalar belgila olindi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик кучлар блокининг давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари С.Турдиев, С.Отамуродов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жамиятимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда юксак марраларга эришиш, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, модернизациялаш ва демократлаштириш жараёнларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
     Мамлакатимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли жаҳон миқёсида рўй бераётган глобал молиявий муаммоларга қарамасдан, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Яъни охирги 10 йил давомида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари йилига 8 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда.
   Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида бу ҳаётбахш ислоҳотларнинг самаралари атрофлича таҳлил этилди ва истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.
     Йиғилишда ушбу вазифаларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Демократик кучлар блокининг 2015 йилга мўлжалланган дастури кўриб чиқилди.
      Бунда, аввало, парламентнинг қонунчилик фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Демократик блок томонидан бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий мулк ҳуқуқлари ва ҳимоясини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик йўлидаги ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қатор қонун лойиҳаларининг илгари сурилиши, парламентда кўрилаётган ҳужжатларни бевосита сайловчилар, соҳа мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида муҳокама этиш ва янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.
    Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, саноатни диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизациялашни давом эттириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этиш, жойларда кичик ва оилавий бизнес, тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар юзасидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттириш масаласига эътибор қаратилди. Жамиятимиздаги маънавий-маърифий ислоҳотларда халқимиз, жумладан, ёшларнинг фаоллигини янада оширишга йўналтирилган тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш хусусида фикрлашилди.
 
Б.ХИДИРОВА,
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.