(O´zbek) Uzumini eganda bo`gini ham so`rang

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Ўзбекистон Миллий матбуот марказидаЎзвиносаноатхолдингхолдинг компанияси томонидан узумчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш корхоналарининг хомашё базасини мустаҳкамлаш ва озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, дея хабар тарқатмоқда ЎзА сайти.
 
         Хабарда таъкидланишича, Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 13 мартдаги «2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш дастурлари тўғрисида»ги қарори бозорларимиз тўкинлиги ва корхоналар экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда. «Ўзвиносаноатхолдинг» холдинг компаниясида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, виночилик саноати рентабеллигини ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилаётир. Хусусан, 2013-2015 йилларда 2,6 минг гектар саноатбоп навли токзорлар барпо этилиб, тизимга қарашли токзорлар майдони 6,3 минг гектарга етказилди. Янги  экилган 725 гектар майдондаги токзорларни сув билан таъминлаш учун кўплаб артезиан қудуқлар қазилиб, ишга туширилди. 305 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўлга қўйилди.
         Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида бўлгани каби узумчилик ҳам жадал ривожланмокда. Токзорлар ҳосилдорлигини кўпайтириш, узумни қайта ишлаш корхоналарини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш орқали маҳсулот сифатини яхшилаш ҳам доимий эътиборда. Масалан, 2014 йилда қайта ишлаш корхоналарида 130 минг тонна узум қайта ишланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 132 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда. Шундан 18 минг тоннаси компания ерларида етиштирилиши кутилмоқда. Бу корхоналар қувватини янада ошириш ва янги линиялар ўрнатишни талаб этади. Шу боис йигирмадан зиёд корхонада модернизациялаш тадбирлари амалга оширилади.
       Тизимдаги  бир юз элликдан ортиқ корхонада саноатбоп токзорлар барпо этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ер унумдорлиги ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2014 йилда мазкур корхоналар тасарруфидаги мавжуд боғ-ток қатор ораларида 3,5 минг тонна мева, 10,2 минг тонна сабзавот, полиз, картошка ва бошқа маҳсулотлар, 6 гектар иссиқхоналарда 900 тонна сабзавот ва 60 тонна цитрус мевалар етиштирилди. 
        Модернизациялашнинг асосий йўналишларидан ташқари, тизимдаги корхоналарда қўшимча равишда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Нон, қандолат маҳсулотлари, қуюқ шарбатлар, консерва ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш шулар сирасидандир.Тизимдаги корхоналарда паррандачилик, қорамолчилик, балиқчилик комплекслари ҳам  ташкил этилган.
         Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.