(O´zbek) Vatan kelajagi – sening qo‘lingda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Қашқадарёда “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
 
      Республика Маънавият тарғибот маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига тўғри етказиш масаласига устувор вазифа сифатида қаралаётгани таъкидланди.
    Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя  тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори бугунги глобаллашув даврида маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини кучайтириш, фуқаролар, айниқса, ёшларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш ишларини замон талаблари асосида йўлга қўйишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
    – Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ёшларнинг маънавий-ахлоқий  тарбиясига оид ишларни янги босқичга кўтариш, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг бу йўналишдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда,  – дейди Маънавият тарғибот маркази  Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова. – Мазкур фестивалдан кўзланган асосий мақсад ҳам навқирон авлод ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияга доир ишларни замон руҳига ҳамоҳанг тарзда йўлга қўйиш, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдидларнинг олдини олиш, ёшларда мустаҳкам мафкуравий иммунитетни қарор топтиришга кўмаклашишдан иборат. Анжуман ёшларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтириш, уларнинг ижодий салоҳияти, изланишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
    Фестивалнинг вилоят босқичида 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган 260   иқтидорли ўғил-қиз “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Президентимиз асарлари билимдони”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Бадиий ижод”, “Ватан куйчиси”, “Энг иқтидорли ҳунарманд” каби номинациялар бўйича ўз истеъдодини намойиш этди.
        – “Энг иқтидорли ҳунарманд” номинацияси ғолиби бўлганимдан хурсандман, – дейди Қарши туманидаги Хушвақт агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мадина Азизова. – Оддийгина қамишдан турли сувенирлар ясайман. Уларда миллийлик, анъанавийлик ва замонавийликни уйғунлаштиришга ҳаракат қиламан.
      Фестиваль “Ватан келажаги – сенинг қўлингда!” шиори остида ўтказилган гала-концерт билан якунланди. Турли номинацияларда ғолиб бўлган 24  иштирокчи фестивалнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.