(O´zbek) «Yosh tadbirkor – yurtga madadkor»

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола qashqadaryogz.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда.
     Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23-28 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилган «Камолот» ёшлар оромгоҳи» доирасида «Ёш тадбиркор — юртга мададкор» лойиҳасининг республика босқичи якунланди. Тадбирнинг сўнгги кунида Тошкент шаҳридаги «Ёшлар ижод саройи»да лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими уюштирилди. Ҳал қилувчи босқичда 28 нафар ёш тадбиркорга тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Аҳамиятлиси, ғолиблар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.
        Хусусан, Қарши давлат университетининг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабаси Мадина Бекназарова ҳамда Қарши шаҳрилик ёш тадбиркор Шаҳноза Эрназарованинг бизнес-режалари ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши деб топилди.
— Фаолиятим асосан миллий ҳунармандчилигимизни янада ривожлантиришга қаратилган, — дейди Мадина Бекназарова. — Кўпдан бери атлас матосига миниатюра расмлари тушириш билан шуғулланаман. Аста-секин ижод намуналаримга қизиқувчилар кўпайди, сувенирларни сотиб олиш истагидаги кишилар ҳам учради. Харидорлар орасида сайёҳлар кўпроқ. Шундан сўнг ушбу ишимни бизнесга айлантиришга қарор қилдим. Ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчиман. Танлов туфайли ниятим тезроқ амалга ошадиган бўлди.    Лойиҳам рўёбга чиққач, беш киши иш билан таъминланади.
     Лойиҳа ғолиби Шаҳноза Эрназарова ҳам анчадан бери попурчиликни ўзига касб қилиб олган. У ишлаб чиқараётган попур асосида безак солинган сумка, бош ва оёқ кийимлари ҳамда бошқа либосларга талаб юқори.
     — Юртимизда тадбиркорларга кенг қулайликлар яратилган, — дейди ёш тадбиркор. — Мен ҳам шу имкониятлардан ўз ўрнида фойдаланмоқчиман. Тижорат банкидан 40 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ниятидаман ва бу режам лойиҳа доирасида қўлга киритган сертификатим асосида амалга ошадиган бўлди. Энди оилавий корхона ташкил қиламан. Ҳозир алоҳида жойда цехим бор. Маблағни хомашё ва қўшимча тикув дастгоҳи сотиб олишга сарфлайман. Попурчи қизларни ишга ёллайман. Маҳсулотларимни сотиш учун савдо дўкони очиш ҳам истиқболдаги режам саналади. Мен яратган попурчилик буюмлари танлов иштирокчиларида ҳам, ҳакамларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу менга илҳом бағишлайди, янги андазалар устида кўпроқ ишлашимга ундайди.
     Таъкидлаш жоизки, тақдирлаш маросимида ёш тадбиркорлар «Қишлоқда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш», «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор», «Тадбиркорликка йўналтирилган ижтимоий лойиҳа», «Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа» номинациялари бўйича ҳам рағбатлантирилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.