(O´zbek) Ўзбекистон 2030 йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтишни режалаштирмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ботир Усмонов Нукус шаҳрида ўтаётган «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологияси ҳудуди» халқаро конференциясида Ўзбекистоннинг 2019-2030 йилларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси ҳақида маълумот берди.

«Экология хавфсизлигини таъминлаш – «яшил» иқтисодиётнинг муҳим қисми ҳисобланади. Бу Оролбўйи минтақасида жуда аҳамиятли. Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш ва атроф муҳит муҳофазасида мувозанат бўлишига интилмоқда. Бу экологик тоза, энергия, сув ва бошқа табиий ресурсларни иқтисод қиладиган технологияларни жорий қилишда ўз аксини топяпти.

Ҳозирги кунда 60 млн аҳолига эга Марказий Осиёдаги энг катта муаммолардан бири – Оролнинг қуриши ҳисобланади. Бу ҳудуднинг барқарор ижтимоий, иқтисодий ривожланиши, аҳолининг саломатлиги учун хавф солмоқда. 

Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун атроф муҳит муҳофазаси муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Оролбўйи ҳудудида бир неча катта лойиҳаларни бажарди: Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида, умумий майдони 700 минг гектар ерда бир неча 10 минг ўсимликлар экилди. Оролбўйи муаммосининг салбий оқибатларини пасайтириш мақсадида 500дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Шунингдек, 2018-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинди.

Ўзбекистонда 2019-2030 йилларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш концепцияси бор. У қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

—  Сув таъминоти харажатларини пасайтириш, сувдан фойдланиш самарадорлигини ошириш;
—  Аҳоли ва иқтисодиёт соҳаларини ишончли ва арзон энерготаъминотга ўтишини таъминлаш;
—  Ҳавога чиқарилаётган иссиқхона газларини 2010 йилги ЯММ даражасидан 10 фоизга қисқартириш;
—  Саноат корхоналари инфратузилмасини модернизация қилиш;
—  Энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиш;
—  Энергосамарадорликни камида 20 фоизга ошириш.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.