- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - http://evu.uz -

(O´zbek) Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Posted By admin On 26.09.2019 @ 23:48 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

25 сентябрь кунидан эътиборан қўшни Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди, дея хабар қилди. [2]Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур йўналишларда «Uzautotrans Service» корхонаси замонавий Yutong автобусларида хизмат кўрсатади.

«Тошкент-Хоргос» йўналишида қатновлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 10:00 да йўлга чиқади. Чипта нархи эса 200 000 сўм этиб белгиланган.

«Тошкент-Петропавлск» йўналишида эса қатновлар кун ора амалга оширилади. Автобус «Тошкент» автовокзалидан соат 19:00 да жўнаб кетади. Мазкур қатнов йўналишида чипта нархи 337 000 сўмни ташкил этади.

Бугунги кунда Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Нурсултон, Чирчиқ-Ушкунур, Чирчиқ-Олмаота, Чирчиқ-Чимкент, Ангрен-Олмаота йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
Манба: «Газета.uz» 


Article printed from Журнал "Экономический Вестник Узбекистана": http://evu.uz

URL to article: http://evu.uz/novosti/o-zbek-zbekiston-va-ozo-iston-rtasida-yangi-avtobus-atnovlari-j-lga-jildi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: http://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-zbekiston-va-ozo-iston-rtasida-yangi-avtobus-atnovlari-j-lga-jildi.html/print

[2] хабар қилди.: https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-va-%D2%9Aozo%D2%93iston-%D1%9Ertasida-yangi-avtobus-%D2%9Batnovlari-j%D1%9Elga-%D2%9B%D1%9Ejildi-09-25

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.