(O´zbek) Yana bir ko‘rik-tanlov

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Андижонда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказилган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди. 
     Соҳа мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар, ижтимоий шериклар, иш берувчилар ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, кўнгилли дам олишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
     Танловда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, ташкилий масалалар, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш, бошланғич ташкилотларнинг ижтимоий масалаларни ҳал этишда эришган натижалари, ходимлар учун яратилган шароитлар, касаба уюшма ташкилотининг янги иш ўринлари ташкил этишдаги иштироки, жамоа шартномасини тузиш ва ижросини таъминлашдаги кўрсаткичи, шунингдек, аъзоларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, маънавиятини юксалтириш борасида олиб бораётган ишларига алоҳида эътибор қаратилди. 
     Агросаноат мажмуи, таълим, фан ва маданият, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари, соғлиқни сақлаш, транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмалари тармоғи бўйича ўтказилган танловларда фаолияти энг намунали деб топилган 100 дан зиёд бошланғич ташкилот диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
     Тадбир доирасида ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар фаолиятига оид иш ҳужжатлари ҳамда фотосуратлар кўргазмаси ташкил қилинди. Бадиий дастур намойиш этилди.
 
 Манба uza.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.