(O´zbek) Zamonaviy yoritgichlar

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Техник тараққиёт ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кам энергия сарфлайдиган, ишончли ва мустаҳкам конструкцияга эга ёритиш мосламаларининг яратилишига сабаб бўлди.  Ана шу мезонларга жавоб берувчи светодиод лампалар ва ёритгичларни Ўзбекистон – Жанубий Корея «EGL-NUR» ҚК МЧЖ мамлакатимизда биринчилар қаторида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Корхона «Ўзбекэнерго» АЖ ва Жанубий Кореянинг «EG Lightings» компанияси ҳамкорлигида 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган.
     Ҳозир бу ерда ушбу маҳсулотнинг бир неча тури ишлаб чиқарилмоқда. Корхона ойига 200 минг дона светодиод лампа ва 1000 дона ёритгич ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлардан фойдаланиш муддати 30 минг соатдан ортиқ бўлиб, оддий чўғланма лампага нисбатан 30 баробар юқори, айни пайтда 9-10 баробар кам энергия сарфлайди. Улар инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз, зеро ультрабинафша ва инфрақизил нур таратмайди, таркибида оғир металл ва заҳарли моддалар йўқ. Бу каби маҳсулотлардан фойдаланиш ва турдошларини ишлаб чиқаришнинг кенгайиши табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб, айни пайтда мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳам хизмат қилади.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.