(O´zbek) Barqaror avtotransport xizmati ko‘rsatish – asosiy muddaomiz!

2/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда автомобиль транспорти хизматларини кўрсатишда давлат бошқа­рувининг ало­ҳида ўрни бор. Яъни, бу борада транспорт хизматлари бозорини такомил­лаш­тириш, рақобат муҳитини шакллантириш энг чекка ҳудудларимизда ҳам мазкур хизматдан фойдаланиш имконини бермоқда. Ўзбекистон авто­мобиль ва дарё транспорти ­агентлиги фаолияти билан яқиндан танишиш мақ­садида журналимиз махсус мухбири Зуҳра Эргашева агентлик бош­лиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳо­бовга бир неча саволлар билан мурожаат қилди:
     – Автомобиль транспорти йў­ловчилар ташиш тизимида дав­лат бош­қарувининг аҳамия­ти, шунингдек, агентликнинг фа­оли­ят йўналиши ва вазифала­рига қис­қача тўхталиб ўтсангиз…
     – Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Вазирлар Маҳ­ка­масининг 1998 йил 11 июлдаги 296-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Унинг тузилмасига Қорақал­поғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлар, «Автомобиль ва дарё транс­пор­тини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази», «Автодарётранс-илм» кас­бий малака ошириш давлат илмий-методик маркази киради. Агент­лик юк ва йўловчи ташишни такомиллаш­тириш, объектлар хавфсизлигининг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш, уни иқтисодиёт тар­моқлари ва аҳоли эҳтиёжларига мос ҳолда комплекс ривожлантириш, шунингдек, хавфсизлигини амалга ошириш, жамоат ва дарё транспорти фаолия­тини муво­фиқлаштириш, хизматлар бозори ва рақобат муҳи­тини яхшилаш учун қулай шарт-шароит яратишга жиддий эътибор бер­моқда. Шу билан бирга, юк ва йўловчи ташишни лицензиялашни амалга ошир­моқда.
     – Бугун дунё бўйлаб иқтисоди­ётнинг ажралмас қисми ҳисоб­лан­ган автомобиль транспорти бозори ни­ҳоятда тараққий топ­ган. Ўзбекистонда бу борадаги ва­зият қай аҳволда?
     – Агентлик автомобиль транспор­ти бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ташиш йўналишларида тендер механизмига эътибор бериш, тендер ташкилотчилари ишини мувофиқлаштириш, шаҳар ичи, ша­ҳар атрофи ва шаҳарлараро-ви­лоят­лараро йўловчи ташишда очиқ тен­дерлар ўтказишни муваффақиятли бажармоқда. Натижада, ҳозирги кун­да республикадаги деярли барча транспорт хизматлари кўрсатувчи субъектлар тендер шартлари билан яхши таниш. Лицензияга эга бўлгач, очиқ тендерда иштирок этиб, муайян йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқу­қини қўлга киритади.
     Тендер ўтказишнинг асосий тамойили унинг очиқлиги, ошкоралиги, йўналишда хизмат кўрсатиш бў­йича энг яхши шартларни таклиф эт­ган ташувчининг адолатли, холис тан­ланишидан иборат.
     2017 йилнинг 1-чораги якуни билан жами 25 та очиқ тендер ўтказил­ган бўлиб, уларда 316 та йўловчи та­шиш бўйича йўналишлар жойлашти­рилди. Шу билан бирга, 26 та йўловчи ташиш йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатиш учун жами 161 та, шу жумладан 42 та автобус, 20 та микроавтобус ва 99 та «Дамас» русумли автотранспорт воситалари бириктирилди. Бу ҳолат биринчидан, чекка қиш­лоқларда транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қил­са, иккинчи томондан, аҳоли бандли­гини таъминлашда кенг имконият эшикларини очиб беради.
     Охирги 16 йил давомида респуб­ликамизда фаолият кўрсатувчи йўловчи ташиш йўналишлари сони 2319 тага ортиб, айни пайтда 4351 тани таш­кил этади. Уларнинг 998 таси ша­ҳар, 2749 таси шаҳар атрофи ва 604 таси ша­ҳарлараро йўналишлардир.
     – Мамлакатимизда транс­порт хизмати сифатини ошириш, аҳолига қулайлик яратиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги қарори юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
     – Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори бў­йича Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобус­ларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғриси­да»ги 238-сонли қарори қабул қи­линди. Унга кўра, бир нечта долзарб вазифалар белгилаб олинди. Аввало, янги автобуслар сотиб олиш бўйича дастур доирасида жорий йилда 537 та автобус сотиб олиниши режалаш­тирилди. Жорий йилнинг май ойи ҳо­латига республика бўйича 28 та ташувчи томонидан 198 та «­Исузу» ав­тобуслари харид қилиниб, муайян йў­налишларда хизмат кўрсат­моқда. Жумладан, Жиззах вилоятига – 67 та, Бухоро – 43 та, Наманган – 34 та, Фар­ғона – 13 та, Хоразм – 12 та, Сирдарё – учта, Қорақалпоғистон – 16 та, Са­марқанд ва Сурхондарё вилоятлари улушига иккитадан автобус тўғри келди.
     Республика аҳолисининг автобусларда ташишларга бўлган эҳтиёж­ларини тўлиқ қондириш мақсадида 2017 йил мобайнида жами 86 та автобус, шулардан 26 та шаҳарда, 44 та шаҳар атрофи ва 16 та шаҳарлараро йўналишларни очиш режалаштирил­ган. Бугунги кунда иккинчи вазифа йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қу­риш ва реконструкция қилиш, учинчиси «Онлайн» GPS тизимини жорий этиш мўлжалланган. Кейинги масала шаҳар йўловчи транспортида йўл ҳа­қини нақд пулсиз тўлаш тизимини жо­рий қилиш, охиргиси, намунавий контрактларни ишлаб чи­қиш­га оид вазифалар.
     – Аҳоли учун ҳар тарафлама қу­лай автовокзал ва автостанциялар қу­рилиши, шунингдек, мав­жудларини реконструкция қи­лиш алоҳида аҳа­миятга эга. Шу ҳақда ҳам кенгроқ маълумот берсангиз?
     – Албатта, бу ниҳоятда долзарб масала. 2017–2021 йилларда янги йўловчи автобус йўналишларини очиш, янги автобус ва микроавтобуслар ха­рид қилиш, автовокзал ва автостанциялар қуриш, реконструкция қилиш бўйича ҳудудларнинг тармоқ жадваллари тегишли идоралар билан келишилди. Қорақалпоғистон Республи­каси Вазирлар Кенгаши раиси ва ви­лоят ҳокимлари томонидан тасдиқ­ланди. Унга кўра, жорий йилда ет­тита янги автостанция қуриш ва ол­тита автостанцияни реконструкция қи­лиш режага киритилган. Ҳозирда режалаштирилган еттита автостанция қу­риш бўйича ер майдони ажратилди, бу ишга Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида фаол киришилди.
     Шунингдек, Андижон вилоятида «Хонобод», Қашқадарё вилоятида «Яккабоғ» ва «Қамаши», Жиззах вилоятининг «Жиззах» автовокзалида «Пах­такор» ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Мўйноқ» автостанцияларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
     – Қурилаётган янги авто­стан­ция­лар мавжудларидан қай­си жиҳат­лари билан фарқ қи­лади?
     – Уларнинг ўзига хос жиҳати енгил конструкциялардан, нарх ва сифат кўрсаткичлари бўйича қулай бўл­ган, асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган материаллардан, яъни металл конструкциялар, сенд­вич-панеллар ва шунга ўхшаш қури­лиш материалларидан фойдаланиб бунёд этилади. Автостанцияни охирги ва ора­лиқ бекатларга қулай, йўловчилар тўпланадиган йирик манзилларга мак­симал яқин (темир йўл вокзаллари, аэропортлар, бозорлар ва ҳоказо) бўлган жойларда қуриш назарда тутилган. Бунда, имкон қадар хусусий ин­весторларни жалб этиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишда улар хавфсизлигига халақит қилмай­диган бошқа фаолият турларини ташкил этиш ҳам эътиборга олинган. Объектларнинг намунавий лойиҳа­лар асосида, енгил тузилма ва маҳал­лий қурилиш материалларидан фойдаланиб барпо этилаётгани эътиборга молик. Келгуси беш йил мобайнида дастурнинг молиялаштирилишига банк кредитлари, хусусий инвесторлар ҳамда маҳаллий бюджетларнинг 840 млрд сўм миқдори­даги маблағ­лари йўналтирилади.
     – Самарқанд шаҳрида фойдаланишга топширилган янги автостанция юқорида қайд этил­ган талабларга тўлиқ жавоб бе­радими?
     – Албатта. «Самарқанд Рудакий» шўъба корхонаси томонидан қурил­ган автостанцияда ҳайдовчи ва йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, автомашиналарни техник текширувдан ўтказиш устахонаси, тиббий кўрик хонаси, кутиш хоналари зарур анжомлар билан мукаммал жиҳозланган. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолига қўшимча қулайлик яратмоқ­да. Йўловчиларни автобусларга ўтқа­зиш ва тушириш перронлари сони саккизта бўлиб, но­гиронлар аравачаларига мўлжалланган эҳтиёжлар ҳам ҳисобга олинган. Бу каби бунёдкорлик ишлари боис, шаҳар қиёфаси янада гўзаллашмоқда.
     – Албатта, бу каби қулайлик­лар фаровонлик учун хизмат қи­лиши шубҳасиз. Шунингдек, янги йўналишлар очилиши кўпчиликнинг узоғини яқин қилади. Янги йў­налишларни очиш қайси мезон­ларга кўра амал­га оширилади?
     – Янги йўналишлар қонун ҳуж­жатларида белгиланган тартибда, яъни, шаҳарларда – ҳокимликлар ёки шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқа­риш органлари томонидан Тош­кент шаҳар ички ишлар бош бош­қармаси, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармалари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналиш схемаларини келишган ҳолда амалга оширилади. Шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда ҳам мазкур тартиб амал қилади. Вилоятлар­аро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда – Ўзбекис­тон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳара­кати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транс­порти агентлиги томонидан амалга оширилади.
     – Автомобиль ва дарё транс­порти агентлигининг халқаро майдондаги роли, ўрни ва аҳамия­тини қандай баҳолаган бўлардингиз?
     – Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги автомобилда ташишларни ташкил этиш бўйича хал­қаро шартнома лойиҳаларини экс­пертлар даражасида ишлаб чиқиш ва мазкур халқаро шартномаларга оид мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
     Ҳозирги кунда Ўзбекистон Респуб­ликаси автомобиль транспортида та­шувларни тартибга солувчи тўққизта халқаро конвенция ва иккита халқа­ро битимнинг аъзоси ҳисобланади.
     Европа, Осиё ва МДҲнинг 26 та давлати билан автомобилда халқаро ташувлар соҳасини тартибга солувчи икки томонлама ҳукуматлараро битимлар имзоланган.
     Миллий ташувчилар географиясини кенгайтириш мақсадида, айни пайтда халқаро автомобилда ташиш­лар бўйича битимлар тузишда Озарбайжон, Хитой, Испания, Эстония, Франция ва Бельгия давлатлари билан музокаралар олиб борил­моқда.
     – Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий ҳол. Муҳими, уни вақтида англаш ва бартараф этиш. Айниқса, бу мамлакат аҳо­лисига қулайликлар яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш билан бевосита боғлиқ бўлса. Бу борада агентликда қан­дай муаммолар бор ва улар қай тарзда бартараф этилаяпти?
     – Автотранспорт корхоналарининг пахта ва ғалла йиғим-терими мав­сумида кўрсатган хизматлари учун тўловлар муддати ўтиб кетганли­ги сабабли, оғир молиявий аҳвол юзага келган. Шаҳар йўналишларида қат­найдиган автобуслар учун ажратиладиган дизель ёнилғиси фондининг етарли эмаслиги, яъни ҳисоб-китоб­ларга кўра 2017 йил учун ташувчиларнинг дизель ёнилғисига бўл­ган талаб-эҳтиёжи 24283,4 тоннани ташкил этгани ҳолда, амалда 7989,1 тонна ажратилган. Йўналишсиз такси си­фатида фойдаланилаётган енгил ав­томобилларнинг Вазирлар Маҳка­ма­сининг тегишли қарори билан тасдиқ­ланган Низом талабларида белгиланган сариқ рангга бўял­маслиги, сиқил­ган газ билан ишлайдиган автотранс­порт воситалари иш­лаб чиқарилмас­лиги фаолиятимиз ри­вожига тўсқин­лик қилмоқда.
     Ташувчининг ҳар бир автотранс­порт воситасига алоҳида суғурта полисини расмийлаштириши ташкил этилмагани, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномасининг бир йилдан кам муддатга берилмаслиги, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда су­ғурта мукофоти тарифларининг юқо­рилиги ва суғурта ҳодисаси содир этил­ганда суғурта компаниялари томонидан суғурта товон пули тўловини вақтида тўламаслик ҳолатлари­нинг мавжудлиги соҳадаги оғриқли нуқталардир.
     – 2017–2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлан­тиришнинг бешта устувор йўна­лиши бўйича Ҳаракатлар стра­тегияси доирасида агентликнинг ўз олдига қўйган мақсадлари нималардан иборат?
     – Энг аввало:
     ● аҳолига транспорт хизмати кўр­сатишни тубдан яхшилаш;
     ● йўловчи ташиш хавфсизлигини ошириш;
     ● атмосферага чиқадиган зарарли моддалар миқдорини қисқарти­риш;
     ● янги, ҳар томонлама қулай автобусларни сотиб олиш;
     ● автовокзал ва автостанциялар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш;
     ● республикамиз шаҳар ва қиш­лоқ­ларида автотранспорт таъминотини ривожлантириш даражасини янада ошириш, биринчи навбатда қишлоқ жойларда иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлиги муаммолари ҳал этилишини таъминлашда автотранспорт хизмати соҳаси ролини кучайтиришга қаратилган.
     Автомобиль транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кучли тизимини яратишга асосий эътибор қаратилмоқда.
     Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг аҳоли билан интернет тармоғи, ишонч телефони, раҳбариятнинг виртуал қабул­хонасига келиб тушаётган ариза ва шикоятларга тезкор муносабат билдириш ва ваколатли мутахассислар навбатчилиги йўлга қўйилиши орқа­ли амалдаги «қайта боғланиш» механизми шакллантирилди.
     Республика аҳолисининг автобус­ларда ташишларга бўлган эҳтиёжла­рини қондириш мақсадида кел­гуси беш йил мобайнида 303 та янги йўловчи йўналишлари очилади. Шундан 240 таси қишлоқ жойлардан ўтадиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишлар (79,2 %) ни ташкил этади. 2021 йилнинг якунига қадар автобус йўналишлари тармоғи сони 1966 тага етади, яъни, бугунги кунга нисбатан кўрсаткич 11,8 фоизга ортади.
     Мазкур тадбирларнинг амалга оши­рилиши йўловчилар ташиш хавфсизлигига, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг юқори даражага кў­тарилишига имкон беради. Қола­верса, транспорт воситалари ҳарака­тининг белгиланган жадваллар ва ора­лиқла­рининг бир маромдалигига риоя этиш, автотранспорт ташиш­лари со­ҳасида истеъмолчилар ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилишга ҳамда ташув­чиларнинг молиявий барқа­рорлиги­ни таъминлашга имконият яратади.
     – Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.