(O´zbek) Innovatsiyalar – sanoat korxonalari samaradorligini oshirish mexanizmlari

4/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Айни пайтда глобаллашув шиддатли кечаётган даврда бозор муносабатларининг йўлга қўйилиши, мамлакатнинг жаҳон ҳамжа­миятига интеграциялашуви ҳамда иқтисодий тизимдаги ахборот ролининг ўсиши, янги технологиялар, капитал бозорлари ўртасидаги алоқа­ларнинг кучайиши иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш йўлига ўтишини тақозо этмоқда. Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, шунингдек, республикамизнинг бой табиий ва ижтимоий ресурслари, ишлаб чиқариш ва илмий-техник салоҳиятини ҳисобга олиб, инновацион ривожланиш йўлини танлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Жум­ладан, мамлакатимиз ривожланишини максимал даражада ташкил этиш учун, энг аввало, инновацион ҳамда илмий-техник салоҳиятдан самарали фойдаланишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Бу борада мамлакатимизнинг комплексли инновацион сиёсатини шакллантириш бўйи­ча қонунчилик асосларини яратиш зарур.
     Инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ва ривожлантириш учун эса, мазкур фаолиятнинг стратегик ва тактик чора-тадбирлар тизи­мини ишлаб чиқиш талаб этилади. Маъ­лумки, мазкур тизимни ишлаб чи­қиш фақатгина илмий асосларда амалга оширилади. Шу сабабли мутахассислар, тегишли соҳа ходимлари инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш амалиётини, стратегик қоидаларини ва инновацион сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга ошириш хусусиятларини билиши зарур.
     Инновация, бу – янада мукаммал­роқ ҳолатга ўтиш учун яратилувчи янгиликлардан иборат бўлиб, ўйлаб топиш, ишлаб чиқариш ва ихтиро қи­лиш лозим бўлган янги восита, янги усул, янги маҳсулот, янги технологиялар, демакдир. Инновация – янги билимларнинг йиғиндиси сифатида амалда қўлланиши ва мос келувчи соҳаларда самара бериши лозим.
     Бугунги кунда инновация ишлаб чиқаришда, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатларда, илм-фан, маданият, таълим соҳаларида кенг қўлланмоқда. Бу эса, ҳар бир соҳанинг ривожи учун янгича ёндашув билан қараш, деганидир.
     Ўзбекистон иқтисодиётида миллий саноатнинг роли ва аҳамияти сал­моқли бўлиб, давлат мустақилли­гига эришилгандан кейин бу соҳада туб хўжалик-иқтисодий, ташкилий-инс­титуционал ва таркибий ислоҳот­лар амалга оширилди. Саноат корхо­наларини давлат тасарруфидан чиқа­риш ва хусусийлаштириш, давлат – акциядорлик, корпоратив, жамоа ва хусусий мулк шаклларига айлантириш, саноат тармоқларида таркибий ўзгаришлар амалга оширилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, чет эл капитали иштирокидаги қўшма кор­хоналар ташкил этилди. Миллий саноат ривожланиши, янги даврнинг макроиқтисодий вазиятларини, бозор муносабатларини шакллантириш ва таркибий ўзгаришлар тавсифини саноатлаштириш стратегиясидан келиб чиқиб бир неча босқичга ажратиш мумкин. Бозор муносабатларига ўтишнинг устувор йўналишларидан бири, бу – иқтисодиёт тармоқ­ларида инновацион ислоҳотлар, туб янгиланишларнинг модернизация қи­линиши ҳисобланиб, у макроиқти­содий барқарорликни таъминлаш, корхоналарни янги технологиялар билан жиҳозлаш, иқтисодиётда нодавлат сектор улушини оширишга асосланади. Ушбу жараён, шубҳасиз, мамлакатнинг инновацион, иқтисо­дий салоҳиятини ошириш билан бир пайтда, ундан унумли фойдаланишни назарда тутади. Мамлакатимиз иқ­тисодиётининг ҳозирги ҳолати мил­лий иқтисодиётда инновацион ўзга­ришларни амалга ошириш суръ­атла­рини жадаллаштиришни талаб эт­моқда. Таъкидлаш жоизки, иқ­ти­соди­ёти тараққий этган мамлакатлар таж­рибаси шуни кўрсатадики, самарали инновацион стратегияга эришиш учун иқтисодий ва табиий омиллардан оқилона фойдаланиш зарур. Мамлакат саноат-инновацион сиёсатида потенциал рақобатбар­дош­ликни юзага келтириш учун, энг аввало, иқтисодиётнинг хомашё йўналишига ихтисослашган тармоқла­рида таркибий ўзгаришлар ҳисобига экс­портга йўналтирилган ишлаб чиқа­ришни ривожлантириш устувор аҳа­миятга эга. Инвестицияларнинг жалб этилишини мувофиқлаштириш, ишбилармонлик муҳитини ривож­лан­тириш ва дунё бозорларида мустаҳ­кам ўрин эгаллаш бўйича давлат си­ёсатини юритиш асосий ёндашувларимиз моҳиятини намоён этиши ло­зим.
     Саноат тармоқларида инновацион стратегияларни мунтазам равиш­да қўллашни йўлга қўйиш ва татбиқ этишни амалга ошириш учун ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳ­су­лотларни ташқи бозорларга чиқа­риш давомийлигига эришиш саноат ишлаб чиқариш барқарорлигини таъ­минлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
     Фан-техника тараққиётини таъминлашнинг энг муҳим йўналишларидан бири, бу – илғор, энг замонавий технологияларни мунтазам равишда ўзлаштириб боришдан иборат. Илғор технологиялар, бу – синов­дан ўтган технологик жараёнларни бирлаштириш, турли-туман физик – кимёвий усулларни қўллаш, вакуумлаш, нанотехнологиялардан самарали фойдаланиш каби бир қанча усуллар мажмуини ўзлаштиришни ташкил этишга қаратилган жараёндир.
     Яна бир йўналиш – ишлаб чиқа­ришни автоматлаштириш ва механизациялаштириш, электрлаштириш ва компьютерлаштиришдан иборат.Ривожланган мамлакатларнинг барча тармоқларида қайд этилаётган жиҳатларнинг тўлиқ амалга оширилиши учун қатъий риоя қилинади. Бу борада талаб этилаётган биронта омилга иккиламчи вазифа, дея қарал­майди. Аксинча, техник фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган барча талабларнинг ўз ўрнида бўлишига жиддий эътибор қаратилади. Шунингдек, автоматлаштиришнинг юксак чўққиси ҳисобланмиш ва самара­дорликни таъминлайдиган робот тех­никаларини қўллашга эътибор бериш ҳам ишлаб чиқаришнинг энг олий мақ­садларидан бирига айланиши лозим.
     Техника илм-фан ютуқлари асосида яратилаётган инсон куч-қудра­тини, унинг иш қобилиятини, ижодий салоҳиятини чексиз оширувчи қурол ҳисобланади. Технология эса, илм-фан ва замонавий техник воситалар асосида маълум моддий бойликларни яратувчи ёки шу моддий бойлик­ларни амалга оширувчи омилдир. Янги технология ва инновацион стратегия, техник жараёнларнинг бир-бирига боғлиқлиги, бир-бирини тўлдириб туриши, уларнинг мунтазам равишда такомиллаштирилиши жамият тараққиётига хизмат қилади.
     Технологик инновациялар юридик шахснинг биринчи маротаба ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, жараёнлар, хизматлар ва усуллар шак­лида (уларни бошқа юридик шахс­лар қўллаётган бўлса ҳам) бўлиши мумкин. Технологик инновациянинг иккита тури мавжуд бўлиб, улар маҳсу­лотлар инновациялари ва жараёнлар инновацияларидан иборат. Саноат ишлаб чиқаришда маҳсулот инновациялари технологик жиҳатдан янги ва ҳар тарафлама такомиллаштирил­ган маҳсулотни тайёрлаш ва жорий этишни ўз ичига олади. Технологик янги маҳсулот, бу – технологик хусусиятлари (функционал белгилари, конструктив йўл билан бажарилиши, қўшимча операциялари, қўлланила­диган таркибий қисмлари ҳамда материаллар таркиби) ёки қўлланилиш мақсади принципиал жиҳатдан янги ёки юридик шахс томонидан илгари ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш маҳ­сулотлардан сезиларли даражада фарқ қилувчи маҳсулотдир. Бундай инновациялар принципиал жиҳатдан янги технологияларга ёки мавжуд технологиялардан, тадқиқот ва ишланмалар натижаларидан фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин. Технологик жиҳатдан такомиллаштирилган маҳсулот, бу – юқори самарали таркибий қисмлар ва материаллардан фойдаланиш, бир ёки ундан ортиқ техник таркибий қисмларни қисман ўзгартириш (комплекс маҳсу­лотлар) йўли билан ишлаб чиқариш­нинг сифат хусусиятлари яхшиланадиган ва иқтисодий самарадорлиги ошириладиган маҳсулотдир.
     Мамлакатимизда корхоналарни ривожлантириш учун республикамизнинг истеъмол бозорларини аҳо­ли ўртасида харидоргир бўлган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини оши­риш, кичик корхоналар томонидан рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, тармоқда янги техник ва технологик, инвестиция сиёсатини юритиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига янги ва сифатли маҳсу­лотлар ишлаб чиқаришни мунтазам ўзлаштириш, тармоқ корхоналарини янги техникалар билан жиҳозлашга жиддий эътибор қаратиш учун хори­жий сармояларни кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирларини амалга оши­риш назарда тутилади.
     Хуллас, инновацион муносабат тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг асосини ташкил қилади. ­Яъни, бозор муносабатлари шароитида фаолият юритаётган корхоналар ва хўжаликларнинг рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари, хиз­матлар кўрсатишда муваффақият­га эришишлари учун мунтазам равишда янгиликларни излашга интилишлари ва ўз фаолиятларига татбиқ этишлари бу борадаги энг муҳим жиҳатлар ҳисобланади.
 
 
Ортиқ ЭРНАЗАРОВ,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.