(O´zbek) KBXT subyektlari faoliyatida tovar siyosatini boshqarish muammolari

3/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш борасида амалга оширила­ётган ислоҳотлар республика иқтисодиёти­да хусусий мулкнинг ўрни ва ролини, ЯИМдаги улушини изчил ошириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитини ­яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини ка­майтиришга қаратилган. Шу боис, республикада самарали тарз­да амалга оширилаётган исло­ҳот­лар натижасида ЯИМда кичик бизнеснинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етди ва 1,8 баробар ошди. Жами саноат маҳсу­лотларининг 31,7 фоизи, кўрсатилаётган бозор хизматларининг деярли барчаси, иш билан банд аҳолининг 77 фоиздан ортиғи кичик бизнес улушига тўғри келди.
     Кичик бизнеснинг жадал ўсишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги баъзи маъмурий тў­сиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан янги бос­қичга кўтариш орқали уни халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беришини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга оши­риш талаб этилмоқда.
Республикада ишбилармонлик му­ҳитини яхшилаш бўйича амалга оши­рилаётган ислоҳотлар натижасида иш билан бандлар сони 2016 йилда 2000 йилга нисбатан 2,2 бараварга ўсган. Шу ҳисобидан иқтисоди­ёт­нинг етакчи тармоқларида кичик бизнеснинг таркибий тузилмаси ва унда бандлар улуши ҳам ўзгариб бор­моқда.
     2000–2016 йилларда мамлакатимизда КБХТ барқарор суръатларда ривожланиш тенденциясига эга бўлиб, рўйхатга олинган субъектлар сони 2,6 баравар, фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони эса 2,9 мартага ошган.
     ЯИМ ва бандликдаги кўрсаткичлар бўйича ҳудудлар миқёсида жиддий фарқлар мавжуд. Хусусан, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Сирдарё, Наманган, Жиззах вилоятларида ялпи банд аҳолидаги улуши (78–80 %) юқори бўлгани ҳолда, ушбу кўрсаткич Навоий вилоятида (58,2 %) ва Тошкент шаҳрида (57,1 %) республика ўртача кўрсаткичидан паст даражада қайд этилган.
     Бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик мақсадни амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини таъминлаш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чи­қариш соҳаларини жадал ривожлантириш билан бир қаторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини изчил ривожлантириш сиёсатини давом эттириш талаб этилмоқда.

12_Boboxujaev-1

     Амалга оширган тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзининг хўжалик фаолиятида таш­қи омиллар, жумладан, аниқ башорат қилиб бўлмайдиган омиллар таъсирига мослашиб боришга мажбур. Шу сабабли, ташқи муҳитда рўй бераётган барча ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш, уларни баҳолаш ва корхонанинг барқарор ривожланишига, айниқса, ноқулай ташқи шароитлар юзага келганда муҳитнинг салбий таъсирини пасайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш маркетинг фаолиятининг энг муҳим тамойилларидан бирига айланиши лозим.
     Маълумки, бозор кучларининг ишлаб чиқаришга таъсири маҳсулот сифати ва нарх даражасига, шунинг­дек, қувватларнинг иш билан юкланганлик даражасига жиддий таъсир кўрсатувчи рақобат шаклини юзага келтиради. Шу сабабли, товарни ва корхонанинг ички муҳитини ўрганиш, корхонанинг мақсадли йўналтирил­ган товар ва нарх сиёсатини тўғри режалаштириш билан боғлиқ таҳли­лий тадқиқотлар олиб бориш зарур. Шу боисдан, маркетинг концепцияси корхонани узоқ муддатли ва қисқа муддатли режалар ишлаб чиқишни кўзда тутадиган стратегик режалаш­тиришга йўналтиради. Бу эса, ҳақиқат­га яқин ишлаб чиқариш ва сотув дас­турларини тузишда бозор ўзгариш­ларига тезроқ жавоб беради ва рақо­бат курашида жиддий устунликлар яратади.
     Шу билан бирга, кичик бизнесда маркетингни қўллаш амалиёти шуни кўрсатадики, фақат айрим таркибий қисмлардан фойдаланиш, масалан, товарни ўрганиш ёки бозорни башо­рат қилиш етарли натижа бермайди. Фақат комплексли ёндашувгина корхонага, айниқса, бу янги маҳсулотга алоқадор бўлса, бозорга ўз маҳсулоти билан кириб бориш имконини беради. Шу сабабли, маркетинг бошқа­рув концепциясига йўналтирилган корхона учун асосийси, бу – ком­плекс­лилик, яъни тадбиркорлик фаолияти, хўжалик юритиш фаолияти, ишлаб чиқариш фаолияти ва сотув фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади.
     Кичик бизнес амалиётида товарлар бозори бошқа бозорлардан ўзининг товарлар тури ва истеъмолчиларнинг хилма-хиллиги, уларнинг гео­график, миллий, тарихий, минтақа­вий хусусиятлари билан ажралиб ту­ради ҳамда маркетинг тадқиқотини ўзига хос усул ва услубиятларда олиб боришни тақозо этади.
     Бизнинг фикримизча, ушбу хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
     ● маркетинг тадқиқотларини ишлаб чиқишда махсус тадқиқотнинг усул ва услубиятидан фойдаланиш;
     ● бошқа аниқ фанлар, илмий йўналишларда ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланилаётган усуллардан фойдаланиш;
     ● маркетинг тадқиқотларида инсон омилининг алоҳида ролини очиб бериш;
     ● товарлар нархини белгилашда ишлаб чиқарувчилардан кўра харидорларнинг ҳал қилувчи роль ўйнашига эътибор бериш;
     ● истеъмол бозорига товарларнинг асосий қисми агросаноат комплекси томонидан етказиб берилиши ва бошқалар.
     Тадбиркорлик фаолиятида товар сиёсатини бошқаришда корпоратив стратегия қўлланилади. Ушбу страте­гия корхонанинг хўжалик фаолияти­ни муқобиллаштириш, ресурсларни бўлимлар ва стратегик хўжалик зона­лари ўртасида тақсимлаш, келажакда амалга ошириладиган фаолият тур­ларини танлашга доир масалалар­ни ҳал қилишга қаратилган бўлади.
     Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, кичик бизнес корхоналарида энг муҳим йўналишлардан бири товар сиёсатисиз аниқ мақсад­ларга эришиш қийин. Шунинг учун ҳам, товар сиёсатини шакллантириш учун аввало тегишли стратегияни иш­лаб чиқиш талаб этилади.
     Товар сиёсати асосида ассортимент шакллантирилади, унинг рақо­бат­бардошлик даражаси таъминланишига ҳаракат қилинади, улар учун оптимал сегментлар белгиланади, ди­зайн яратиш стратегияси ишлаб чиқи­лади ва амалга оширилади ҳам­да қа­рорлар қабул қилинади. Кўрсатилади­ган ҳаракатлар тўплами мавжуд бўлмаса, корхона ўз барқарор­лигини йў­қотади, мағлубиятга учрайди, товар ассортименти эса тасодифий конъ­юнктура омилларига ҳам ўта таъ­сирчан бўлиб қолади. Товар ассортиментини шакллантириш жараёнида раҳбариятнинг роли корхона ресурсларини ташқи ва ички омиллар, имкониятлар билан моҳи­ро­на уйғунлаштириб, юқори самара­ли ра­қобатбардош товарларни сотиш ҳи­собига корхонанинг барқарор мавқе­ини таъминлайдиган товар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади. Пухта ташкил этилган товар сиёсати нафақат ассортимент­нинг янгиланиш жараёнини оптималлаштиришга, балки корхона раҳба­рияти учун мавжуд ҳолатни тўғрилаш ва ҳаракатларни умумий йўналишини белгилашда ёрдам беради.
     Бироқ, товар сиёсати деганда на­фақат ассортиментни бир мақсад йў­лида шакллантириш ва уни бошқа­риш, балки товарга таъсир этувчи ич­ки, ташқи омилларни ҳисобга олиш, уни яратиш, ишлаб чиқариш, бозор­га чиқариш ҳамда сотишни инобатга олиш зарур.
     Кичик бизнес субъектлари фаолиятида товар сиёсатини ишлаб чи­қиш ва амалга ошириш қуйидаги ма­салаларнинг ҳал этилишини талаб қи­лади:
     ● товар ассортиментини оптималлаштириш;
     ● товар ассортименти ва маҳсу­лот­ларнинг янгиланиш суръатларини белгилаш;
     ● товар ишлаб чиқариш дастурида янги ва эски маҳсулотлар ўртасида оптимал нисбатни белгилаш;
     ● товар ассортиментидаги маҳсу­лотларнинг янгиланиш йўлларини аниқлаш;
     ● ташқи ва ички бозорларга янги товарлар билан киришни режалаштириш;
     ● маънавий эскирган товарларни ишлаб чиқаришнинг оптимал муд­датларини белгилаш ва уни амалга ошириш.
     Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш ассортиментини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, мамлакатимиздаги хомашё ва ресурс­ларга бой мавжуд манбалардан оқи­лона фойдаланиш асосида юқори қў­шимча қийматга эга бўлган юксак технологик маҳсулотларни ишлаб чи­қаришни таъминлайдиган истиқ­болли иқтисодиёт тармоқларини ри­вожлантириш масаласи тобора му­ҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Бахтиёр БОБОХЎЖАЕВ,
ТДИУ тадқиқотчиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.