(O´zbek) TATU: milliy akt istiqbollari

2/2015

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    ТАТУ ректори Ҳ.Муҳитдиновнинг «ТАТУ: МИЛЛИЙ АКТ истиқболлари» мақоласида университетда талабаларга яратилган икониятлар, ҳамкорлик алоқаларига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, мақола орқали университетда янги ўқув йўналишлари очилгани, қолаверса университетда ўтказилаётган кўргазмалар, талабалар томонидан ахборот-коммуникация тизимларида яратилаётган янгиликлар билан ҳам яқиндан танишасиз.
    «ЗiyoNET» ресурс маркази бошлиғи Т.Мирзақуловнинг  «Зiyo NET ёшлар учун ахборот ресурс» деб номланган моқоласини ўқир экансиз,  таълим тармоғи тизими,  ёшлар учун энг оммабоп«Зiyo NET» портали тобора такомиллашиб бораётгани хусусида, бевосита тармоқнинг мақсад ва вазифалари ҳақида зарурий ахборотлар олишингиз мумкин.
    Катта илмий ходим С.Ходжаевнинг «Электрон хукумат»тизимини ривожлантириш босқичлари» мaқоласида эса моҳият эътибори билан «Электрон ҳукумат» тизимининг давлат ва фуқаролар орасидаги узвийлиги, тизим афзалликлари, хусусан фуқароларнинг вақти ва маблағи тежалишига хизмат қилувчи мазкур тизим ҳақида атрофлича изоҳ берилган.
    Шунингдек, журналдан ўрин олган вазирлик ходими Ш.Сатторовнинг «Демократик жамият фаолиятига хос муҳим ходиса», ҳамда «Электрон ҳукумат АКТ ривожланишида навбатдаги қадам», «Замонавий телекоммуникация инфратузилмаси», «Электрон ҳукумат»,қулайликлар фуқаролар хизматида» деб номланган мақолаларни мутоала қилган муштарий АКТ соҳасига оид кўплаб янгиликлардан бохабар бўлиши, ўзини қизиқтирган саволларга жавоб топиши мумкин.
    Журнал ўзининг мақомидан келиб чиқиб, мазкур сонда ҳам кўплаб илмий мақолаларга кенг ўрин ажратган. Иқтисод фанлари номзодлари Б.Бегалов ва Х.Рўзметова, катта илмий ходим-изланувчиларО.Сайдахмедовнинг «Аграр соҳани бошқаришда иқтисодий ва таркибий ўзгаришларнинг консептуал асоси» ҳамда О.Умаровнинг «Коммунал тўловлар тизимига АКТни жорий этиш» каби долзарб мақолалари шулар жумласидандир.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.