(O´zbek) Aholining hayot darajasini oshirishdagi ustuvor yo‘nalish

3/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган иж­тимоий-иқтисодий ис­лоҳотлардан кўзланган мақсад-муд­дао – энг аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратил­гандир. Аммо, бу борада жуда кўп ишлар қилинишига қарамай, айрим масалалар ҳали назарий жиҳатдан ўз ечимини кутмоқда. Масалан, улардан бири – инсонларнинг ҳаёт даражаси ва сифати тушунчаларининг назарий жиҳатдан асосланган таърифи, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ушбу масала иқтисодий адабиётларда жуда кам ёритилган.
     Бир гуруҳ олимлар томонидан нашр қилинган «Большая экономическая энциклопедия»да аҳолининг ҳаёт даражаси сифати қуйидаги тушунчалардан иборат, дейилади: яъни, «одам сифати», «меҳнат сифати», «ишлаб чиқариш сифати», «технология сифати», «таълим сифати», «маданият сифати», «илм-фан сифати», «бошқариш сифати», «ижтимоий ва иқтисодий тизим сифати», «яшаш сифати». Ушбу тушунчаларга кўра, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати жуда кўп тушунчалар мажмуасидан иборат эканлиги қайд этилади. Уларнинг назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиниши жуда кенг қамровли бўлгани учун аҳоли ҳаёт даражаси, сифатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг фақат ижтимоий-иқтисодий жи­ҳатлари кўриб чиқилади, холос
     Ҳақиқатан ҳам, ҳаёт даражаси ва сифатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига жуда кўп омиллар киради. Уларни тизимлаштириш учун ушбу кўрсаткичларни бир қанча белгилари бўйича таснифлаш таклиф этилган бўлиб, уларга қуйидагилар киритил­ган:
     ● яшаш учун атроф-муҳит ва экологик вазият қулайлиги;
     ● эҳтиёжларнинг иқтисодий жи­ҳатдан қондирилиши;
     ● эҳтиёжнинг сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан қондирилиши;
     ● ҳар бир шахснинг фуқаролик позицияси, сўз эркинлиги;
     ● маънавий эҳтиёжлар қондири­лиши ва камолотга етишиш учун шарт-шароитлар яратилганлиги.
     Кўриниб турибдики, ушбу кўрсаткичлар жуда кўп белгилари бўйича таснифланар экан. Шу туфайли, олимларимиз ушбу тизимдан фақат битта йўналиш бўйича, яъни аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ижти­моий-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш масалаларига эътибор қаратганлар холос. Чунки, ушбу категорияни амалий жиҳатдан тўлиқ ифодалаш ўта мураккаб жараён. Эҳтимол, ушбу ка­те­горияни ифодаловчи кўрсаткичларнинг назарий ва амалий масалалари иқтисодий адабиётларда деярли берилмаганлиги сабаби ҳам, балки шундадир.
     М. Пардаев ва М. Мамаюнусовалар аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ифодалаш учун юқорида таъ­кидланганидек, қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозимлигини қайд этади:
     ● товар ва хизматлар бўйича аҳо­ли эҳтиёжлари қондирилиши;
     ● меҳнат фаолиятидаги хавфсизлик даражаси;
     ● аҳолининг реал даромадлари ўсиш даражаси;
     ● аҳолининг экологик тоза маҳ­сулотларни истеъмол қилиши;
     ● маданий-маиший дам олиши;
     ● касбни эркин танлаш ва маълумот олиш имконияти;
     ● соғлиқни сақлаш шароити яратилганлиги;
     ● коммунал хизматларнинг сифат даражаси.
     Қайд этиш жоиз, иқтисодиётда ҳар бир кўрсаткич рақамларда ифодаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо, юқоридаги муаллифлар таъ­кид­лашича, ушбу кўрсаткичларни ра­қамларда ифодалаш мураккаб жара­ён. Ушбу кўрсаткичларнинг айримлари бўйича иқтисодиётнинг бирорта даражасида ҳисоб-китоб олиб бо­рилмайди ва тегишли тарзда ҳисо­бот юритилмайди. Шу туфайли, уларни махсус ижтимоий тадқиқот­лар на­тижасида аниқлаш мумкинлиги кўр­сатилган.
     Биз, юқоридаги муаллифлар фик­рига қўшилган ҳолда ушбу кўрсаткич­лар тизимига яна қуйидагиларни қў­шишни ўринли, деб ҳисоблаймиз. Яъни, аҳолининг иқтисодий хавфсизлигининг таъминланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткични қў­шиш муҳим кўрсаткичлар сирасига киради, унинг таркибий қисми бўлган иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳам ўта муҳимдир. Юқорида келтирилган меҳнат фаолиятида (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш) хавфсизликнинг таъминланганлик даражаси иқтисодий хавфсизликнинг бир йўналиши ҳисобланади.
     Шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ифодалаш учун яна аҳоли фаол қисмининг бандлик даражасини ифодаловчи кўрсаткични қўшиш лозим. Чунки, аҳолининг фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифати бевосита унинг бандлиги билан белгиланади. Ушбу кўрсаткичнинг кўрсаткичлар тизимига киритилишини ўринли, деб ҳисоблаймиз. Энди, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ифодаловчи ижтимоий-иқтисо­дий кўрсаткичлар сони жами 10 тани ташкил этади.
     Ушбу рақамлар жамламаси аҳо­лининг ҳаёт даражаси ва сифатини тўлиқ баҳолайди. Аммо, улар билан яхлит хулосага келиш бироз қийин­чилик туғдиради. Бу эса, комплекс кўрсаткични ҳам аниқлашни тақозо қилади. Комплекс кўрсаткич кўрсаткичлар тизим қандайлигидан қатъий назар битта кўрсаткич даражасига келтирилади. Бу амалиёт учун ўта муҳимдир.
     Комплекс кўрсаткични аниқлаш учун барча кўрсаткичлар бир хил ўлчамга ва йўналишга келтирилиб олинади. Аммо ҳозирги тавсия қили­наётган кўрсаткичлар турли ўлчам ва йўналишларга эга. Улар асосида комплекс кўрсаткични аниқлаш учун уларни бир хил ўлчамга ва йўналишга келтириб оламиз. Сўнгра, комплекс кўрсаткични аниқлаш мумкин бўлади. Бунда, юқорида номлари қайд этилган олимларимиз ишлаб чиққан қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
n
Ҳс = ∑ Ҳдсi
i=1
     Бунда:
     Ҳс – ҳаёт даражаси ва сифатини ифодаловчи комплекс кўрсаткич;
     Ҳдсi – ҳаёт даражаси ва сифатини ифодаловчи алоҳида кўрсаткичлар­нинг таққосланадиган (бир хил ўл­чам­га ва йўналишга келтирилган) миқ­дори;
     I – ҳаёт даражаси ва сифатини ифо­даловчи алоҳида таққосланади­ган кўрсаткичларнинг тартиб рақами;
     п – ҳаёт даражаси ва сифатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг уму­мий сони.
     Мазкур формуладан фойдаланиб аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ифодаловчи ижтимоий-иқтисо­дий йў­налишга эга бўлган кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни ўтган давр ва бош­қа ҳудуд маълумотлари билан та­қослаш имкони яратилади. Бунга амалий маълумотларни қўллаб ечадиган бўлсак, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати бўйича тегишли хулосалар чи­қариш ва бош­қарув қа­рорларини қа­бул қилиш мумкин бў­лади.
     Юқоридаги муаллифлар эътирофича ва бизнинг тадқиқотларимиз натижасида мазкур усулдан кўпинча илмий ходимлар билан бирга ҳоки­мият мутахассислари фойдаланишлари ҳам мумкинлиги асосланди. Чунки, вилоят аҳолисининг ҳаёт даражасини аниқлаб республикадаги эгаллаган рейтингига баҳо бериш мумкин. Мос равишда ҳар бир туман ҳокимлигига туман аҳолисининг яшаш даражаси ва ҳаёт сифатини аниқ­лаб, вилоятнинг ўртача ва бошқа туманларнинг ҳақи­қий кўрсаткичлари билан таққослаш имконияти туғи­лади ва ушбу кўрсаткич орқали туманнинг қандай аҳволда эканлигига баҳо бериш мумкин.
     Юқорида қайд қилинган ушбу тав­сияларимиз амалиётда қўлланил­са, ҳар бир ҳудуд раҳбарлари ўзла­ридаги аҳволга реал баҳо бера оли­ши ва натижаси бўйича тегишли бош­қарув қарорларини қабул қили­ши мумкин. Айниқса, ушбу кўрсаткич­ларнинг ўзгариш динамикасида узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари­ни ишлаб чиқишда нималарга жид­дий эътибор қаратиш лозимлиги яқ­қол кўриниб туради. Шу жиҳатдан мазкур иш нафақат назарий, балки муҳим амалий аҳамиятга ҳам эга.
 
Зокир АРТИКОВ,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.