(O´zbek) Hamkorlik

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан  “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: осойишталик  йўлида ҳамкорлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.Унда ИИВ  ҲПББ, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
     Хусусан, ҳафтанинг пайшанба куни – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида маҳаллаларда хонадонларга уйма-уй кириб, оиладаги маънавий-ижтимоий муҳитни, таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини ўрганиш, содир этилган жиноятларни ўша куннинг ўзида муҳокамасини таъминлаш,оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди.  Ўтказилган тадбирлар натижасида, жиноятларнинг салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга камайди. Аммо, бу ҳам ишлар кўнгилдагидек дегани эмас. Ўсиб келаётган ёш авлод вақтини тўғри тақсимлаш, уюшмаган ёшларни ишли қилиш, шунингдек мактабва маҳалла, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни яхшиламагунимизча кўзланган мақсадга эришмаслигимиз таъкидланди.  Жумладан, республикада мавжуд 8 964 та маҳалларда профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш йўлида туну-кун хизмат олиб борилиши натижасида 1 528 та маҳаллада жиноят содир этилишининг олди олинишига эришилди.Шу боис оила, маҳалла, ички ишлар ва ўқув даргоҳлари билан узвий боғлиқликни таъминлаш, ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.