(O´zbek) Atrof–muhit muhofazasi va jamoatchilik nazorati

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини асрашда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
 
     Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жойларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳоли фаоллигини кучайтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусида ташкил этилган семинарда шу хусусда сўз борди.
     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда депутатлар, эколог мутахассислар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этди. 
      Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари С.Сангинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, аҳоли саломатлигини асрашда экотизимларни жорий этиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
      Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунида экологик назоратни амалга ошириш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги мониторинги соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли белгилаб берилган. Шу асосда олиб борилаётган ишлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги мавжуд муаммолар ечимини топиш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
  Семинарда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, атроф-муҳит муҳофазаси борасида қонун талаблари бажарилиши ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларида жамоатчилик иштироки ва фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, Экоҳаракат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.