(O´zbek) Buxoroda innovatsion loyihalar amalga oshirilmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   “Ливадия-Бухоро” хусусий корхонасида мевани қуритадиган янги ускуна яратилиб, тайёрланган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш бошланганига ҳам бир неча йил бўлди. Бу ускуна мева-сабзавотлар, доривор ўсимликлар, гўшт ва макарон маҳсулотларини қуритишга мўлжалланган. Қуритилаётган маҳсулотлар таркибидаги витамин ва микроэлементлар 90 фоизгача сақланиб қолади. Уларнинг табиий ранги, таъми ва хушбўйлиги йўқолмайди, — деб маълумот берилади ЎзА сайти
 
     –25 ходим меҳнат қилаётган корхонада нафақат инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш борасида ҳам катта тажриба тўпланган. Бу ерда топинамбур кукуни, олма чипси, компот учун аралашмалар, борш учун ярим тайёр аралашмалар, қуруқ мевалар тўплами каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 200, 300 граммли вакуумли идишларда қадоқланган “Шарқ эртаги”, “1001 кеча”, “Изюминка” каби йигирма турдаги табиий тоза маҳсулотлар “Ҳасан бобо маҳсулотлари” ёрлиғи билан вилоят бозорлари ва меҳмонхоналарга етказиб берилмоқда. Таъкидлаш жоизки, арзон ва кам энергия сарфланадиган бундай қурилманинг нафақат тадбиркорлар, балки оилалар учун мўлжалланганлари ҳам бор. Сиғими 25 килограмм, соатига 1 киловатт энергия талаб этадиган ускунани уй шароитида ҳам ишлатиш мумкин. Корхоналар ва тадбиркорлар учун эса сиғими 100 килограмм бўлган мослама қўл келади.  Яна бир қулайлиги, маҳсулотнинг турига қараб қурилманинг ҳажми ва ишлаш муддатини ўзгартириш мумкин. Масалан, ўрикнинг шираси кўплиги боис ундан сифатли туршак тайёрлаш учун 18-24 соат талаб этилса, сабзига 8-10 соат, доривор ўсимликлар ва кўкатларга атиги бир соат кифоя.  
        Юртимиз майизларининг донғи етти иқлимга кетган. Экологик тоза, юқори калорияли ва ғоят мазали бу маҳсулот бутун дунёда қадрланади. Майизни тайёрлаш жараёни узоқ давом этади. Қуёшли кунларда бунинг учун 15-20 кун, об-ҳаво ноқулай келганда эса бир ойгача вақт сарфланади. Бухоролик мутахассислар тақдим этаётган ускунада юқори сифатли, экспортбоп майиз тайёрлаш учун 24 соат кифоя қилади. Бу нафақат вақтдан ютиш, балки оилавий тадбиркорлар меҳнатини енгиллаштириш имконини ҳам беради.
     Президентимиз раҳнамолигида деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва хусусий тадбиркорлик субъектларини минитехнологиялар билан таъминлаш, шу орқали қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида кенг имтиёз ва имкониятлар яратилган. Бу йўналишдаги инновацион ғоя ва ишланмалар ҳар жиҳатдан рағбатлантирилмоқда. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан нафақат ички бозорни тўлдириш, балки уларни экспорт қилиш ҳажми ҳам ортмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 августда қабул қилинган «2012-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ана шу мақсадга хизмат қилади. 
      Мақолада айтилишича, корхонада ўтган йили қуритилган мевани чипс шаклида қадоқлаш йўлга қўйилди. Маҳсулот сифатини ошириш мақсадида банкдан олинган 100 миллион сўм эвазига Германиядан олмани тозалаб, сўнгра майдалайдиган ускуна олиб келинди. Ҳозир 40 граммлик чипсларнинг бозори чаққон. Жорий йилнинг ёз-куз мавсумида корхона ўрик, узум, тут, шафтоли, олхўри, наъматак, қўзиқорин, сабзи, лавлаги каби мева-сабзавотлардан икки минг тонна қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда. 
«Ливадия-Бухоро» корхонаси юртимизда ўтказилаётган кўргазмаларда, хусусан, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа, минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг “Uzbekistan Agrominitech Expo” кўргазма-савдосида ҳар йили фаол иштирок этиб, қуритиш ускунаси ҳамда тайёрланган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича кўплаб келишувларга эришмоқда. Корхона жорий йилда «Ташаббус – 2015» кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлиб, мамлакат босқичига йўлланма олди. 
     Ўзини ернинг ҳақиқий эгаси сифатида ҳис қилиб, меҳнати самарасидан баҳраманд бўлаётган деҳқонларимиз эндиликда етиштирган маҳсулотларини юқори технологик ускуналар ёрдамида қайта ишлаб, жаҳон бозорида эҳтиёж ортиб бораётган тайёр маҳсулот сифатида сотмоқда. Бу мамлакатимизда қайта ишлаш корхоналари тармоғининг ривожланиши, қишлоқ хўжалиги соҳасининг экспорт салоҳияти ўсиши ва минглаб янги иш ўринлари очилишига хизмат қилаётир. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.