(O´zbek) Ekologiya haftaligi boshlandi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      ЎзА тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Б.Тожиев, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари К.Содиқов, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили С.Приснер ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофазалаш, табиий захиралардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга соф технологияларни татбиқ этишга қаратилаётган доимий эътибор барқарор ривожланишга эришишда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидладилар.
 
        Мамлакатимизда табиатдан оқилона фойдаланиш, бу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, қонунчилигимизда белгиланган тамойилларни изчил ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қарори бу соҳадаги ишларни такомиллаштиришда дастуриламал бўлмоқда.
          Юртимизда табиат бойликларини асл ҳолича сақлаш, ер, сув, ҳаво мусаффолигини таъминлаш, биологик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғоришни жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича махсус дастур доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар салмоқли натижаларни бермоқда. Чунончи, 2014 йилда ушбу йўналишдаги лойиҳалар доирасида 295,6 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. 
         Чиқиндиларнинг табиатга салбий таъсирини камайтириш ва уларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш ҳам муҳим экологик-иқтисодий лойиҳалардан биридир. Бунинг натижасида чиқиндиларни қайта ишлаш саноати ривожланиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган корхоналар ва тадбиркорлар кўпаймоқда. Анъанавий равишда ўтказилаётган экология ҳафталиклари халқимизни бу йўналишдаги дастур ва лойиҳалар натижаларидан хабардор қилиш, экологик соф технологияларни амалиётга жорий этишни ривожлантириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейилади сайтда.
          Таъкидланишича,  ҳафталик доирасида пойтахтимиз ва вилоятларда табиатни асраш, биологик хилма-хилликни муҳофазалаш бўйича дастурлар натижаларига оид тақдимотлар, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-экологик ривожлантиришга бағишланган анжуман, барқарор ривожланишга хизмат қиладиган инновацион технологиялар намойишига оид лойиҳалар, экологик таълимни тарғиб этиш бўйича ижодий танловлар, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича экологик акциялар ўтказиш режалаштирилган. 
         Тадбирда 2013-2017 йилларда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ташкилот ва корхоналар ўртасида ўтказилган «Экологик соф технологиялар ва инновациялар» танлови ҳамда пойтахтимиздаги Ботаника боғини модернизация қилиш юзасидан ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди. Шунингдек, тадбирда юртимиздаги илм-фан муассасаларида табиий мувозанатни сақлашга йўналтирилган ихтиролар, турли тармоқларда қўлланилаётган экологик соф технологиялар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.