(O´zbek) Ishlab chiqarish hajim ortmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг изчил ва босқичмабосқич амалга оширилиб, янги тармоқ ва ишлаб чиқаришларнинг ўзлаштирилаётгани халқаро бозорда муносиб ўрин эгаллаш, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.
 
     Президентимиз ташаббуси билан 2008 йилда Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш лойиҳасининг замирида ана шу жиҳатлар алоҳида эътиборга олингани бугун ўз самарасини бераётир. Ҳудудда бугунги кунда Хитой, Жанубий Корея, Сингапур, Ҳиндистон каби мамлакатлар сармоядорлари иштирокида қатор ишлаб чиқариш қувватлари фаолият юритмоқда. Автомобиль саноати учун зарур эҳтиёт қисмлар, энергетика тизимида фойдаланиладиган кабеллар, турли гигиеник воситалар ва рақамли телемосламалар ишлаб чиқараётган корхоналар маҳсулотига талаб ортаётир.
  “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида 2012 йилдан фаолият бошлаган чет эл инвестицияси иштирокидаги “Avtosanoat-Landi Renzo” масъулияти чекланган жамияти ҳам автомобиллар учун газ ростлагичи (редуктор) ишлаб чиқармоқда. Европа стандартларига тўла мос келадиган сифатли маҳсулот қисқа муддатда ички ва ташқи бозорда ўз харидорини топди.
   Йилига ўртача 20 минг дона редуктор ишлаб чиқараётган корхона Италиянинг “Landirenzo” компанияси ҳамда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси сармоялари асосида фаолият юритади. Лойиҳа қиймати 800 минг АҚШ долларига тенг корхонада меҳнат қилаётган ишчи-мутахассисларнинг асосий қисми коллеж битирувчиларидир.
   – Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда, – дейди корхона маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи Анвар Бобоев. – Кейинги йилдан уч сменали иш тартибига ўтиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу янги иш ўринлари яратиш, технологик жараёнларни янада жадаллаштириш имконини беради.
      Хорижий инвестиция иштирокидаги мазкур корхонада ишчи-ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг самарали меҳнат қилиши учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ишчилар учун иссиқ овқат, транспорт ва зарур ижтимоий таъминот тизими йўлга қўйилган.
   Маҳаллийлаштириш дастури асосида корхонада редукторларнинг барча деталларини шу ернинг ўзида тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу маҳсулот таннархини янада арзонлаштириш имконини беради.
    – Маҳсулотнинг жаҳон талабларига мос бўлиши биз, мутахассислардан алоҳида масъулият талаб этади, – дейди корхона ишлаб чиқариш оператори Комил Тўхташев. – Ўтган йили коллежни тамомлаб, ёш мутахассис сифатида шу ерда иш бошладим. Устозларим ёрдамида техник жараёнларга тез мослашдим. “Устоз-шогирд” анъанаси самарали йўлга қўйилгани ёш кадрларнинг малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
    Айни пайтда корхона мутахассислари томонидан  автомобилларга хизмат  кўрсатиш нуқталарида шу ерда тайёрланаётган замонавий автомобиль газ редукторларини зарур техник талаблар асосида ўрнатиш бўйича турли ўқувлар ташкил этилмоқда. Бу автомобилларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилаётир.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.