(O´zbek) Istiqboldagi vazifalar xususida so‘z yuritildi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида яратилган беқиёс шароитлар туфайли илм фан, техника ва бошқа барча соҳаларда мустақил равишда фаолият юритиш, билим олиш каби улуғ имкониятларга эга бўлдик.
 
    Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи муҳим принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
     ЎзА сайти берган хабарга кўра, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Сиёсий ҳушёр, маънавий етук ва ватанпарварлик ғоялари билан шаклланган, ҳар қандай қалтис ҳолатларда жамият манфаатлари йўлида тўғри қарор қабул қила оладиган раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги устувор вазифалар: муаммо, ечим ва янги тажрибалар» мавзусида ташкил этилган анжуманда шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. 
          Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори А.Абдувоҳидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос миллий тизими яратилгани ўз самараларини бераётганини таъкидлади, — дейилади хабарда. 
    Мақолада айтилишича, Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг чуқурлашаётгани замонавий талаблар даражаси юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштиришни талаб этади. Чунончи, давлат ва жамият бошқаруви бугун бозор иқтисодиёти ва монетар сиёсат, менежмент ва маркетинг, молия-банк тизими соҳаларида мустаҳкам билимларга эга бўлган, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгиланиш дастурларини амалга оширишда бошқарув кўникмаларига эга раҳбар кадрларни тақозо қилмоқда.
    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг республика ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизими яратилган. Давлат ва жамият бошқаруви соҳасида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
    Академияда давлат бошқаруви ҳамда жамият бошқаруви мутахассисликлари бўйича икки йиллик дастур асосида бошқарув кадрлари тайёрланади ва магистрлик даражаси берилади. Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги бошқарув кадрлари, шу жумладан, юқори лавозимларга тавсия этиш захирасида турган давлат хизмати ходимлари қайта тайёрланади. Барча турдаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий фаолият олиб борилади. 
     Бу ўқув даргоҳида тайёрланаётган кадрларда ахборот-коммуникация технологияларида эркин ишлай олиш, ўзбек ва инглиз тилларини мукаммал билиш, ўз фикрини эркин, ёзма ва оғзаки равишда баён қила олиш, Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати йўналишларини тушуниш, таҳлил қилиш, психологик барқарорлик, ўз устида доимий ишлаш, соғлом турмуш тарзи, кенг дунёқараш, стратегик фикрлаш, раҳбар этикаси каби сифатлар шакллантирилмоқда. 
    Тадбирда кадрлар, хусусан, раҳбар кадрларни тайёрлашда миллий ва халқаро талаблар эътиборга олинаётгани, бу борада ривожланган мамлакатлар етакчи олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритилди. Юксак салоҳиятли, касбига, Ватанига фидойи ёшлар мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни янада юксалишига хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.