(O´zbek) Mahalla – biznes markazi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам изчил ислоҳотлар жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш бўйича зарур ишларни амалга оширмоқдалар. Мана шундай анъаналардан бири юртимизда йиллар давомида шаклланган урф-одатларимиз, миллий қадриятларимизни акс эттирадиган ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликдир. Бу вазифаларни бажаришда тадбиркор ва фермерлар, ўрта мулкдорлар синфининг фуқаролар йиғинларига яқиндан ёрдам бераётгани ҳам ўзига хос натижалар бераяпти.
 
-Бешариқ туманида бугунги кунда 64 маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритмоқда, -дея хабар бермоқда ЎзА. — Мамлакатимизда яратилаётган кенг имконият ва шароитлардан унумли фойдаланаётган оилавий тадбиркорлар маҳаллаларда ҳунармандлик ва аҳолига турли хизматлар кўрсатишни йўлга қўймоқда. Иссиқхоналар ташкил этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштираётир. Қандолатчилик, новвойлик, паррандачилик, чорвачилик ва асаларичилик ривожланмоқда. Таъкидланишича, “Рапқон” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги бўш турган бинода иш бошлаган “Зарифахон зарлари” хусусий корхонасида тайёрланаётган аёллар кийимлари  замонавий ва миллий андозалар уйғунлиги, сифати, хушбичимлиги билан харидорларга манзур бўлаётир. Зарифа Мамажонова раҳбарлик қилаётган корхона имкониятини кенгайтириш учун банкдан 30 миллион сўм кредит олиб, ўнта замонавий тикув машинаси харид қилди. Турдош корхоналарда малака оширган ўн нафардан зиёд қизлар касб сирларини маҳалладаги тенгдошларига ўргатмоқда.
       – Асосан аёллар кийимлари тикишга ихтисослашган корхонамизда миллий ва замонавий услубда келинлар либослари, парда, зардўзлик буюмлари тайёрланмоқда, – дейди З.Мамажонова. – Дизайнерлик борасидаги янгиликларни интернет тармоғидан билиб борамиз. Бу маҳсулотларимизни мижоз талаби асосида тайёрлаш имконини беради. Оилаларимиздаги фаровонлик, замонавий уй-жой ва автомашиналар ҳунармандликдан топган даромадимиз ҳисобидан бўлмоқда.
 Маҳаллалардаги ёшларини жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан кўмаклашган  ҳолда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда жараёнларда фаол иштирок этишга тайёр йигит-қизларни тарбиялаш, уларга етарли эътибор ва шарт-шароитлар яратиб беришкаби ишларда ўша ерларда фаолият олиб бораётган тадбиркорни ҳиссаси ҳам юқори бўлмоқда. Айнан, яхши мутахассислардан йўл-йўриғ ва тавсиялар олган ёшлар кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантиришга кредитлар ажратиш қоидалари ва  амалиёти, бизнесни бошлашдаги дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйишларига эришадилар.
– Ҳудудимизда 50 дан ортиқ ёш ҳунарманд фаолият кўрсатмоқда, – дейди “Рапқон” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Абдумўмин Нурматов. – Истиқлол йилларида йиғинимизда темирчилик, косибчилик, дурадгорлик, ёғоч ўймакорлиги, тикувчилик ривожланди. Ўтган йили ўз бизнесини бошламоқчи бўлган 30 нафар тадбиркорга 50 миллион сўмдан зиёд банк кредити олишга кўмаклашилди. Бу маҳаллалар ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, юзга яқин оила ўз даромадидан янги автомашина харид қилган. Ёшлар, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича эришилаётган ютуқларда ҳам ҳунармандлик ривожи алоҳида аҳамият касб этмоқда.
        Бу эса ёшларнинг муайян фаол, билим-салоҳиятли қатламини шакллантириш ҳамда уларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, олган билимларини амалиётда қўллашлари учун кўмаклашишга хизмат қилаётгани яққол намоён бўлади. Берилаётган маслаҳатлар битирувчи талаба ўқувчиларнинг таълим муассасаларида олган замонавий билим ва тажрибалари билан ҳамоҳангликда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга хизмат қилади, албатта.  Масалан, ёш ҳунарманд Бобомурод Йўлдошев бобомерос темирчилик сирларини маҳалла ёшларига ўргатмоқда. Маиший хизмат ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сардор Қўшоқов ёғоч ўймакорлиги устахонасини ишга туширди. Натижада ўндан зиёд ёш ишли бўлди.
       Шунинг учун ҳам бу маҳаллада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Чунки, ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши, аҳоли турмуш даражасининг янада яхшиланиши, айнан шу соҳа ривожига боғлиқ.Зеро, ҳар бир мамлакатнинг кичик бизнес корхоналари ўз иқтисодиётининг пойдевори ҳисобланади.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.