(O´zbek) Mahalliy ishlab chiqaruvchilar forumi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Наманганда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажми ва экспортини янада ошириш масаласига бағишланган бизнесфорум бўлиб ўтди.
 
     “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, вилоят ҳокимлиги,  Марказий ва тижорат банклари, енгил саноат ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи бир қатор хорижий компаниялар вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самараларини бераётгани таъкидланди.
          Вилоятда тўқимачилик ва енгил саноат йўналишида 2009-2014 йилларда 11 лойиҳа амалга оширилиб, 31 миллион доллардан зиёд сармоя ўзлаштирилди. Шаҳар ва туманларда 23 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилган ҳолда тикувчилик йўналишида замонавий кичик корхоналар ташкил этилди, натижада 5 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.
    Шу даврда “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси таркибига кирувчи йигирмадан зиёд корхона томонидан 144,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра, вилоятда 18 янги ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди. Шундан бештаси тўқимачилик саноати ва тикувчилик йўналишидаги лойиҳадир.
        – Соҳа ривожида маҳаллий хомашё ва меҳнат ресурсининг етарлилиги, қулай инвестицион муҳит ва давлатимиз томонидан яратилаётган кенг шароитлар муҳим омил бўлаётир, – дейди “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғиёсиддин Бобохонов. – Икки юзга яқин ишчи меҳнат қилаётган корхонамизда 400 дан зиёд турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда ва унинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда.
     Йил якунига қадар саноат салоҳиятини  ривожлантириш  дастурига кўра, вилоятда 20 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтирилиб, 10 қўшимча лойиҳани амалга ошириш ва 600 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
     Тадбирда енгил саноат ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи бир қатор хорижий компаниялар вакиллари ўз маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этди.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.