(O´zbek) O‘zbekiston mahsulotlari jahon kurgazmasida

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      Аввал хабар қилинганидек, 1 май куни Италиянинг Милан шаҳрида  Expo Milano 2015 жаҳон кўргазмаси очилади. Унда мамлакатимиз ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этади.
     Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида саноат тармоқлари изчил модернизация қилинаётгани, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги оширилаётгани  натижасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти юксалиб бормоқда.  Ўзбекистон жаҳон бозорига замонавий машина ва техникалар, кийим-кечаклар, тайёр ип-газламалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари каби кенг турдаги товарларни етказиб бераётир. “Made in Uzbekistan” ёрлиғи туширилган бу маҳсулотлар юксак сифати билан хорижликларга манзур бўлмоқда, жаҳон бозорида кенг ўрин эгалламоқда.
    Мамлакатимиз маҳсулот ва хизматларини чет эллик харидорларга танитиш, экспорт жўғрофиясини кенгайтиришда халқаро кўргазма ва ярмаркалар муҳим омил бўлмоқда. Жаҳон кўргазмаси ўз номи билан дунёдаги энг йирик савдо форумидир. Беш йилда бир марта ўтказилиши, олти ой давом этиши ҳам унинг нуфузи ва қамровидан далолат беради. 
         Бу йилги кўргазмада қарийб 150 мамлакатдан мингдан ортиқ компания иштирок этиши, унга 30 миллионга яқин киши ташриф буюриши кутилмоқда. Мазкур форум иқтисодиётнинг барча замонавий йўналишларини қамраб олади. У ерда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва уларни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияларига оид ўнлаб бўлимлар очилади.
      Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 29 декабрдаги қарорига мувофиқ  Жаҳон кўргазмасига катта тайёргарлик кўрилди. Мамлакатимиз тарихи ва тараққиёти, халқимиз маданияти ва санъатини ўзида мужассам этган Ўзбекистон миллий павильони яратилди. Павильон материалларини Милан шаҳрига етказиш ва барпо этиш учун зарур ташкилий-молиявий ишлар амалга оширилди.
        Кўргазмада мамлакатимиз иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати,  маданияти ва миллий таомларига оид тўртта бўлим ташкил қилинади. Уларда юртимизнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, транспорт ва логистика хизмати кўрсатиш соҳаларидаги салоҳияти намойиш этилади. Бунинг учун етакчи саноат корхоналари, ташқи савдо компаниялари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, турли вазирлик ва идоралар жалб этилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Ўзмарказимпэкс”, “Ўзинтеримпэкс”, “Марказсаноатэкспорт”, “Ўзпроммашимпэкс”, “Ўзтадбиркорэкспорт”, “Ўзвиносаноат-холдинг”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзулгуржисавдо инвест”, “Ўрта Осиё Транс”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” каби ташкилот ва компаниялар шулар жумласидандир.
   Анжуманда иштирокчиларга Ўзбекистонда мустақиллик йилларида барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, эркин индустриал-иқтисодий зоналари ва қулай инвестиция муҳити, замонавий инфратузилмаси, мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, ғаллачилик ва пахтачилик соҳаларидаги тажрибаси, шунингдек, халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадриятлари, юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилади. Ҳар бир бўлим мавзуси бўйича тайёрланган қизиқарли фильмлар ва роликлар доимий намойиш этиб турилади.
Халқаро кўргазма доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ошириш ва хавфсизлигини таъминлаш, соҳага янги инновация ва технологияларни кенг жорий қилиш, соғлом овқатланишни тарғиб этиш каби қатор мавзуларда   конференциялар ўтказилади.
      Кўргазмада иштирок этадиган мамлакатимиз делегациясининг дастлабки гуруҳи Италияга жўнаб кетди. Улар Ўзбекистон миллий павильонини жойлаштириш ва безатиш бўйича сўнгги ишларни амалга оширмоқда.  
       “Expo Milano 2015” жаҳон кўргазмаси мамлакатимизнинг улкан иқтисодий салоҳиятини дунёга кенг намойиш этиш баробарида озиқ-овқат саноатидаги халқаро талаб ва эҳтиёжларни чуқур ўрганиш, янги ҳамкорлар топиш, экспорт жўғрофиясини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.