(O´zbek) Самарқандда халқаро ёзги туристик мактаб ташкил этилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

4 ноябрь куни Ўзбекистондаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ва Қозоғистоннинг Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк университети ўртасида меморандум имзоланди. Унга асосан, 2019-2020 ўқув йили сўнгида Самарқанд шаҳрида ёзги туристик мактаб ташкил қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бошланган «Бир йўл – бир тарих» халқаро туристик форумини ёритаётган Kun.uz мухбири хабар берди.

Ипак йўли туризми университети ректори ўринбосари Азамат Акбаровнинг сўзларига кўра, ёзги туризм мактабида қирққа яқин талаба амалиёт ўтайди.

«Таълим меморандуми икки мамлакат туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшиши билан бирга, соҳани илмий жиҳатдан ривожлантиришга имкон яратади.

Универститетнинг туризм факультети билан ҳамкорлик бўйича келишиб олдик. 2019-2020 йил ўқув йили сўнггида Самарқанд шаҳрида ёзги мактаб ташкил қилишни режалаштирдик. Қозоқ ва хориж талабалари, ўқитувчилари ташрифи кутиляпти. Самарқандда қирққа яқин талаба амалиёт ўтайди», – дейди Акбаров.

Унинг қўшимча қилишича, талабаларнинг илк маротаба Самарқанд шаҳрига ташрифи тажриба вазифасини ўтайди. Шу билан бирга, ёшлар туризмига ҳам катта йўл очилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Туркистонда «Бир йўл – бир тарих» туристик форуми бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.