(O´zbek) Sifatli sut mahsulotlari

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола navoiypress.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Халқимизда сут ва сут маҳсулотларига талаб катта. Шаҳримиздаги “Navoiy Fazliddin fayz Baraka” хусусий корхонаси сутни қайта ишлаб, турли маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйди. 
      Бу эса мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун кенг имконият ва шароитлар яратишга алоҳида аҳамият қаратилаётганлигининг натижасидир. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим омил бўлаётир. 
     – 2014 йилдан бошлаб шу хусусий корхонани ташкил этиб, савдо дўконини ишга туширган эдик, – дейди корхона раҳбари Ғолибжон Исмоилов. – Жорий йилда эса давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган қулай имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда “Саноатқурилишбанк” вилоят филиалининг 300 миллион сўм кредити ёрдами билан сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Автоматлаштирилган замонавий чет эл технологияларини ўрнатдик. Айни пайтда қатиқ, йогурт, творог, қаймоқ каби 12 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқараяпмиз. Яқин кунларда маҳсулот турини 20 тадан ошириш ниятимиз бор. Фаолиятимизни ривожлантиришда шаҳар ҳокимлиги ва банк тизимининг хизмати катта бўлаяпти.
     Корхонада 12 та янги иш ўрни яратилиб, ишчи-хизматчилар икки сменада меҳнат қилишмоқда. 
Бу ерда ўрнатилган замонавий технология асосида бир суткада 5 тонна сутни қайта ишлаш мумкин. Айни пайтда 4-5 тонна сут қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилмоқда. Корхонада маҳсулотлар сифатига катта эътибор қаратилаётир. Шу боис улар жуда харидоргир.
– Цехда ишлар яхши йўлга қўйилиб, биз учун барча шарт-шароитлар яратилган, – дейди корхона ишчиси Фотима Мамараҳимова. – Иш вақтида ўрганганларим оилада ҳам менга жуда қўл келмоқда.
     – Автоматлаштирилган бу технология барча ишни ўзи бажаради, – дейди навбатдаги суҳбатдошимиз, корхона бош муҳандиси Отабек Қўзиев. – У сутни ўзи пишириб, ўзи совутади. Бу эса ишлаб чиқариш сифат ва суръатини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. 
     Халқимиз азалдан меҳнатсеварлик, эзгуликка интилиб яшаш каби ибратли жиҳатларни турмуш тарзига айлантиргани билан ажралиб туради. Корхона жамоаси ҳам ўз фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Жумладан, 2016 йилда музқаймоқ ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш ниятида.
Бундан ташқари, хомашё базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш жамоа олдида турган асосий вазифалардан саналади.
     – Иш бошлашимиздан олдин бизнес режани пухта тайёрладик, – дейди корхона раҳбари. – Сифатли хомашё олиш мақсадида “Навбаҳор-бўрдоқи” фермер хўжалиги билан фойдали битим туздик. Хўжаликда корхонамизга сут маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида 250 бош зотли қорамол парвариш қилинмоқда. Уларнинг сути мазалилиги ҳам маҳсулотларимиз сифати юқори бўлишига хизмат қилмоқда. Келгусида ўзимиз ҳам чорвачилик фермер хўжалиги ташкил этишга қарор қилдик.
     Ҳа, мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар уларни янада иштиёқ билан меҳнат қилишга ундамоқда. “Navoiy Fazliddin fayz Baraka” хусусий корхонаси мисолида яна бир бор шунга гувоҳ бўлдик. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.