(O´zbek) «Uzsalaman» ning xaridorgir mahsulotlari

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимизда муваффақиятли бизнес юритиш учун яратилган қулай сармоявий муҳит, зарур шароит ва имтиёзлар хорижий ишбилармонларнинг Ўзбекистонга қизиқишини тобора кучайтирмоқда.
     Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўтган йили Фарғона вилоятида 54,5 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилгани фикримизнинг ёрқин исботидир. 
Вилоятда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида 150 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Президентимизнинг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 
     Фарғона шаҳридаги “Uzsalaman” Ўзбекистон – Германия – Буюк Британия ҳамкорлигидаги қўшма корхонада ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар аллақачон бозорда ўз муносиб ўрнини топган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган қўшма корхонада 20 дан ортиқ турдаги харидоргир пойабзал тайёрланмоқда.
     – Ўтган йили 137 минг 700 жуфт пойабзал ишлаб чиқарилди, – дейди қўшма корхона бош директори Равшанбек Абдуллаев. – Ички бозордаги талаб ва таклифлар асосида маҳсулотнинг янги турларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пойабзалнинг бичими, услуби ва дизайни ёш ишчи-ходимларимиз томонидан тайёрланади. Ўтган йилдан бошлаб Фарғона шаҳридаги иккита коллежда қўшма корхонамиз учун мутахассислар тайёрлаш мақсадида янги йўналишлар очилди. Корхонамизда меҳнат қилаётган 200 дан зиёд ишчи-мутахассиснинг самарали ишлаши учун барча зарур шароит яратилган. 
     Қўшма корхона мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ўтказиладиган нуфузли кўргазмаларда фаол қатнашиб, импорт ўрнини босувчи, сифатли пойабзал маҳсулотлари билан саноатимизнинг юксак салоҳиятини намойиш этиб келмоқда. Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада ҳам “Uzsalaman” бренди билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. 
 
Манба: “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти сайти
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.