(O´zbek) Jurnalxonga

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «O‘zbekiston iqtisodiy axborotno­masi – Экономический вестник Узбекистана» журнали таҳририяти сиз азиз ўқувчиларимиз билан яна қайта учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Журналимизга тааллуқли бўлган айрим ўзгариш­ларни тушунган ҳолда қабул қилишин­гизга умид қилиб қо­ламиз.
     «O‘zbekiston iqtisodiy axborotno­masi – Экономический вестник Узбекистана» журнали – бу шунчаки мамлакатимизнинг энг қадимий нашри эмас, балки ноёб бренд, иқтисодиёт босма сўзининг тарихий мероси ҳам­дир. Бугун таҳ­ририятнинг ёш жамоаси 100 йилик тарихга эга нашрни сақ­лаб қолиш учун қўлидан кел­ганича ҳаракат қилди. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳам­да Ўзбекистон Республикаси Иқти­содиёт вазирлигининг кўмагида «O‘z­bekiston iqtisodiy axborotnomasi – Экономичес­кий вестник Узбекистана» МЧЖ шак­лида ташкил этилди. Шу тариқа журнални янги форматда тиклаш учун имконият берилди. Ривожланиш учун янги туртки олган ҳолда, журнал янги ва­зифаларга ва мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантириш истиқ­болларига муво­фиқ ахборот-таҳлилий материални жа­ҳон ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкор­ликда тақдим этишнинг янги, янада юқори даражасига чиқ­моқда.
     Биз барча олимларга ва журналнинг Таҳририят кенгашига, нашримизнинг салоҳиятига ишонган, унга бе­фарқ бўлмаган ва машаққатли дамларда бизни маънавий қўл­лаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз.
     Сизнинг ишончингиз ва кўмагингиз туфайли журналимиз ўз фаолиятини яна давом эттиради ҳамда нашримизнинг тақдирига бефарқ бўлмаган барча манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар билан бундан кейин ҳам ҳам­корлик қилишга умид қи­либ қоламиз. Биз ўз навбатида, сизнинг ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз ва зиммамизга олган барча мажбуриятларни му­носиб равишда уддалаш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз.
     «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ журнал янги, янада инновацион форматда нашр қи­линади. Журналнинг асосий мақсади:
     ● Марказий Осиё ва МДҲда иж­тимоий-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда бизнес-коммуникацияларни кенгайтириш;
     ● минтақанинг ягона ахборот маконини яратиш;
     ● инновацион жараёнлар ва ло­йиҳалар доирасида фан ва таълим, маданият ва санъат, иқтисодиёт ва бизнеснинг ҳукумат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;
     ● республикамизнинг жаҳон аренасида рақобатбардошлиги ошиши;
     ● мамлакатимизда инвестициявий муҳитнинг яхшиланиши;
     ● турли маданий-маънавий дунё­қа­рашларнинг толерантлиги доирасида мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамлани­шига кў­маклашиш;
     ● нашрни, минтақаларни ва умуман мамлакатимизни инновацион ривож­лантириш муаммоларини муҳо­кама қи­лиш халқаро майдончасига айлантиришдан иборат.
     Ҳеч нарса жаҳон мамлакатлари ва халқларини биргаликдаги маданий-маърифий ва фан-таълим тадбирлари, тарихий меросни ўрганишга доир таж­риба ва билимлар билан алмашиш каби бир-бирига яқинлаштира олмаслиги боис журналда «Маданият иқти­соди» ва бошқа янги рукнларга алоҳида эътибор берилади. Ушбу рукнда журнал саҳифаларида мазкур соҳага тааллуқли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақ­садида мамлакатимиз иқтисодиётига, ватанимизнинг бой маданий, маънавий ва тарихий меросига қўшаётган ҳисса ва унинг аҳамияти ёритиб борилади.
Кўзланган мақсадларни ҳаётга тад­биқ этишнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда Таҳририят кенгаши шакл­лан­тирилмоқда. Унинг таркиби маш­ҳур олимлар, иқтисодчилар, маданий-маъ­рифий ва молиявий тузилмалар вакиллари, муваффақиятли тадбиркорлар, давлат тузилмалари ва респуб­лика ҳукумати вакилларидан ташкил топади, шунингдек, кенгаш таркибига меценат ва ҳомий­ларни жалб қилиш ҳам режа­лаш­тирилган.
Журналимизнинг биринчи сонидан Жиз­зах минтақаси иқтисодий рейтингининг ошиши ва у ерда инновацион лойиҳаларнинг фаол амалга оширила­ётганлиги муносабати билан вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг тақдимоти жой олган. Мақолалар вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тайёрланди. Бош муҳаррир саҳифаси­дан фойдаланган ҳолда мазкур сон­нинг шаклланишида бизга яқиндан ёрдам берган барча ҳамкорларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор қи­ламиз.
     Журналимизнинг кейинги сони мам­лакатимизнинг иқтисо­дий салоҳи­яти ҳамда ҳозир­да Қозо­ғистонда ўтаётган Ўзбекистон Республикаси йили дои­расида икки мамлакатнинг ҳамкорли­гига бағишланади. Ушбу сонни респуб­ликамизнинг мустақиллик байрами арафасида чоп этишни режалаштир­моқда­миз. Ло­йиҳа бар­ча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади. Мазкур соннинг тиражини дипломатик корпуслар, меҳ­монхоналар, авиайўналишлар, вазирликлар ва идораларга тарқатиш режалаштирилган. Барча ман­фаатдор шахслар, ташкилотлар ва идораларни ушбу сонни тайёрлаш юзасидан ҳам­кор­лик қилишга таклиф этиб қоламиз.
     Биз сизнинг таклифларингиз, ғояла­рингиз билан ва мамлакатимиз равнақи йўлида биргаликда ишлашга доимо тайёрмиз! Қадрли муштарийлар, ўқувчилар ва ҳамкорлар таҳририятимиз жамоаси сизнинг ишончингиз ва кўмагингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорчилик бил­диради!
 
 
Азамов Шохрух

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.