(O´zbek) Yaratuvchanlik cho‘qqilarini zabt etayotgan voha

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жиззах вилояти меҳнат аҳли Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017–2021 йилларда мамлакатимизни ҳар тарафлама ривожлантиришнинг беш­та устувор йўналиши бўйича Ҳара­катлар стратегиясида белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий ис­ло­ҳотларни амалга оширишга астойдил киришганлиги барча соҳа ва жаб­ҳа­ларда яққол кўзга ташлан­моқда.
     Жиззах тарихи қадим-қадим замонларга бориб тақалади. Бугунги кун­да вилоятда ҳали сиру синоати тў­лиқ очилмаган тарихий тош битик­лар, қоятош расмлари, қадимий конлар борки, улар илмий жиҳатдан тад­қиқ этишни талаб этади. Ғалла­оролда йил мавсумларини белгилаш­да Қуёш календари ишлатилганлиги илм-фан нуқтаи назаридан ноёб ҳо­диса. Бу ердаги Уструшона давлатида ижтимоий-иқтисодий вазият IX-XIII асрлар оралиғида узоқ вақт бар­қарор бўлган. Савдо-сотиқ ва ҳунар­мандчилик тараққий этиши учун шарқ билан ғарбни боғлаб турган қа­дим Буюк ипак йўли имкониятларидан самарали фойдаланилган. Бу ҳолат мўғуллар босқинига қадар давом этган.
     Айни пайтда, вилоятда мавжуд бўл­ган жами 366 та зиёратгоҳ ва қа­дамжолар, маданий-тарихий обидалар – Ғаллаорол, Фориш, Бахмал, Янгиобод ва Ш. Рашидов туманлари­даги «Саъд ибн Абу Ваққос», «Муҳам­мад Шариф Грекушоҳ», «Новқа ота», «Хўжа Мушкент ота», «Парпи ота» зиёратгоҳлари истиқлол йилларида қайта қад ростлади.
     Жиззахликлар ҳақли равишда миллатимиз фахрига, ғурурига айланган улуғ инсонлар – Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, давлат ва жамоат арбоблари – Назир Сафаров, Шукур Саъдулла, Тўра Сулаймон, Оқил­жон Ҳусанов, Келди Қодиров, Саттор Қорабоев, Шарофат Ботирова каби адиблар шу замин фарзанди эканлигидан беҳад фахрланишади.
     Дарҳақиқат, мазкур вилоят иқти­содиётимизда муҳим ўрин тутадиган минтақалардан бири бўлиб, рельефи пасттекистлик, чўл ва даштлар, қир­лар ва тоғли ҳудудлардан, табиий кўллардан иборат. Тоғ ён бағирлари­даги адирларда лалмикор деҳқончи­лик, боғдорчилик, узумчилик ва чор­вачилик ривожланганлиги, ранг-баранг табиий манзара, ноёб ва экзотик рельеф, мўътадил иқлим мавжудлиги туризм соҳасини ривожлантириш имконини беради. Шу билан бирга тоғ ён бағирларидаги арчазорлардан ташкил топган ўрмонлар, бодомзор-у ёнғоқзорлар, шифобахш ўсимликлар ҳар қандай сайёҳни ҳам ўзига мафтун этиши табиий.
     Ерости бойликларидан олтин, мис, вольфрам, волостанит, қўрғо­шин, рух, оҳактош, мармар, силикат ва бош­қа қурилиш материаллари за­хираси ҳамда табиий ресурсларга бой 40 та кондан битта олтин, иккита кумуш ва учта рангли металл конларидан иқтисодиёт эҳтиёжларини таъминлаш йўлида фойдаланилмоқ­да. Асосий минерал хомашё ресурс­лари Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Фориш, Зафаробод туманлари ҳуду­дига тўғри келади. Жумладан, Бахмалда қопланувчи тош, мармар ва оҳак­тош, Ғаллаоролда цемент хом­ашёси, волостанит ва мармар, Ш. Ра­шидов туманида мармар ва силикат маҳсулот­лари хомашёси, абразив ва корунд, Фориш туманида цемент хом­ашёси, қум-шағал заҳиралари мавжуд.
     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Жиззах вилояти иқтисодиётида ҳам сезиларли даражада из қолдирмоқда. Бунинг замирида иқтисодиётни босқичма-босқич бозор талабларига мувофиқ модернизация ва реконструкция қилиш, аниқ ва пухта ишлаб чиқилган миллий дастурларнинг муваффақиятли жорий этилиши муҳим роль ўйнамоқ­да. Иқтисодиёт ривожланишида шуб­ҳасиз, барча ҳудудларда самарали фаолият кўрсатаётган молия институтлари, хусусан, тижорат банклари муҳим ўрин тутмоқда.
     Жиззах вилоятида 12 та тижорат банкининг 41 та филиали, шунингдек, 52 та мини-банк, 64 та махсус касса аҳоли ва тадбиркорларга намунали хизмат кўрсатмоқда. Мазкур банк­ларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътибори диққатга сазовор.
     2017 йилда ушбу тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисоби­дан ажратилган кредитлар ҳажми 620,9 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этди. Шу жумладан, 148 млрд. сўми (23,9 %) саноатга, 153,7 млрд. сўми (24,7 %) қишлоқ хўжалигига, 107,1 млрд. сўми (17,2 %) савдо ва умумий овқатланишга, 93,4 млрд. сўми (15,0 %) қурилишга, 41,6 млрд. сўми (6,7 %) маиший хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига, 35,8 млрд. сўми (5,8 %) транспорт ва алоқага, 41 ­млрд. сўми (6,6 %) бошқа соҳаларга йўналтирилди.
     Шунингдек, 2017 йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Айни пайтда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлаб чи­қа­ришни кенгайтириш долзарб масала ҳисобланади. Ушбу тармоқни мо­лиявий жиҳатдан рағбатлантириш­да «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чи­қаришни кенгайтириш ва ички бо­зорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига қарийб 130 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. 2017 йилда тижорат банк­лари томони­дан тадбиркорлик фао­лиятига аёлларни кенг кўламда жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш­га 73,1 млрд. сўмдан зиёд, иқтисодиёт­нинг турли жабҳаларида янгидан фао­лият бошлаётган касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун 11,9 млрд. сўм миқ­дорида кредит ажратилди.
     Айни пайтда ривожланаётган бозор иқтисодиётини молия институтларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Яъни мамлакатимизнинг иқтисодий муваффақиятини таъминлаш, аҳоли ўртасида ижтимоий фаолликни ошириш, тадбиркорликни кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш банклар кўрсатаётган хизматлар билан чамбарчас боғлиқ.
     Юртбошимизнинг мустақиллик йилларидаги дастлабки фармонлари айнан қишлоқ хўжалигини тубдан ис­лоҳ қилишга қаратилгани бежиз эмас. Бу эса соҳа ходимларида эртанги кунга бўлган ишочини уйғотиб, меҳ­натлари рўёбга чиқиши, ижти­моий-иқтисодий аҳволлари яхшиланишини тўлиқ тасаввур қилишдир. Бу жиҳат қабул қилинаётган ва аниқ мақ­садга йўналтирилаётган чора-тадбирларнинг моҳиятини англаган деҳ­қон­ларга қанот бағишлади. Бу анъананинг мунтазам давом эттирилиши, яъни муҳим дастур ва лойи­ҳалар татбиқ этилиши соҳада бозор муносабатига тўла-тўкис жавоб берадиган ишлаб чиқариш механизм­лари яратилишига сабаб бўлди. Қиш­лоққа саноатни олиб кириш дастури эса ижтимоий-иқтисодий ривожланиш асосини мустаҳкамлади. Шу билан бирга агросаноат мажмуини ис­лоҳ қилишга йўналтирилган бир қа­тор қонун, фармон ва қарор­лар деҳ­қон манфаатлари устуворлигини таъ­минлади.
     Қишлоқ хўжалигини 127 км Жанубий Мирзачўл канали, 143 км Санг­зор дарёси ва 94 км Туятортар канали – Зарафшон дарёси сув билан таъ­минлайди. Табиий иқлими кескин континентал, йиллик ўртача ҳарорат 14–15 градусга тенг бўлиб, ёзи қуруқ ва иссиқ, қиши нисбатан юмшоқ. Бах­мал, қисман Зомин, Фориш туманла­ри тоғли ҳудудлари ёз ойларида сал­қин бўлади. Вегетация даври 240–260 кун, бир йиллик қуёшли кунлар ўртача 2800–3000 соатни ташкил этади.
     Жиззахлик фермерлар пахтачиликни дунё андозалари даражасига етказиш йўли билан иқтисодиётимиз­нинг енгил саноат тармоғи фаолиятини барқарорлаштириш, уни самарали қўллаш ҳисобига ҳосилдорликни оширишга жиддий эътибор бериш­моқ­да. Бу жиҳатларни ўзлаштириш бўйича ўзбек зироатчиларининг имкониятлари катта эканлигини хорижлик ҳамкорлари­миз ҳам яхши билишади. Бугунги кунда бундай муносабатни тўлиқ англаб етиб, самарали меҳнат қилаёт­ган, уни ўз фаолиятига татбиқ этаётган деҳқону фермерлар барча экин туридан кўп ва мўл ҳосил олмоқда. Маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашга интилаётган кўп тармоқли фермерлар сони эса тобора кўпайиб бормоқда.
01_Saliyev1_uz     Экин майдонлари ҳақиқий эгаларига берилгани, пахтачиликда си­нал­ган тажриба қўлланилаётгани ҳам­да фермерларнинг шижоати-ю, тадбиркорлиги натижасида вилоятда ке­йинги йилларда ҳосилдорлик ҳар гектар бошига 10–14 центнергача ошиб, рентабеллик даражаси ўсди. Шунинг­дек, ишчи кучи тежалаётгани ва агротехника тадбирлари оқи­лона тат­биқ этилаётганлиги сабабли ҳо­сил­­дорлик кўпайиб, даромадлар ҳаж­ми йил сайин ортиб бормоқда. Мўл­жал­дагидан кўп миқдорда тайёрланган хомашёни қайта ишлаш ўзига хос са­фарбарлик ва тайёргарликни талаб қилади. Биринчи навбатда, мавжуд пахта тозалаш заводларини реконструкция қилиш, эскирган техника ва технологияларни замонавий ва тежамкорларига алмаштириш та­қо­зо этилди. Бу борада Вазирлар Маҳка­масининг «2007–2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструк­ция қилиш дастури тўғрисида»ги қа­рори муҳим роль ўйнади.
     Мазкур қарорга кўра «Жиззахпахтасаноат ҳудудий филилали» МЧЖ таркибидаги Даштобод, Зарб­дор ва Зафаробод пахта тозалаш корхоналарида жисмонан ва маънан эскирган момиқ ажратиш ускуналари замонавий, ҳар жиҳатдан талабга жавоб берадиган, тежамкорлари ҳи­со­бига янгиланди. Натижа эса кутил­ган самарани бермоқда: айтайлик, ҳо­зирда ишлаб чиқарилган юқори навли пахта толасининг умумий ҳаж­ми 90,1 фоизни, юқори синфга оид «Олий», «Яхши» синфлар ўртача 83,6 фоизни, шундан «Олий» синфи қийин тозаланувчи ғўза нави бўлишига қа­рамасдан 36,2 фоизни ташкил этмоқ­да. Заводлар қайта реконструкция қилингани сабабли, бир тонна пахта толасини тайёрлаш учун электр қув­вати сарфи 15–20 фоизга камайди. Илгари битта заводда бир кеча-кундузда 30–40 тонна пахта толаси қайта ишланган бўлса, янги ускуналар ўрнатилгач, бу рақам 50–60 тоннани, энг муҳими, сифатли тола олиш 98,6, тола чиқиш ҳажми эса 33,4 фоизни ташкил этмоқда.
     Деҳқончиликда «сифатли уруғ – ҳосилдорлик гарови», дейишади. Бу гап бежизга айтилмаган. Корхоналарда ускуналарни янгилаш жараёнида ана шу масалага ҳам алоҳида эътибор берилди. «Ғўза уруғчилигини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қа­рор асосида заводларда тукли ва тук­сиз уруғлик чигит тайёрлаш цехлари фаолияти йўлга қўйилди. Янги тех­нологияда тайёрланган уруғлик чигитнинг унувчанлиги ўрта ҳисобда 3–4 фоизга ошиши барча талабларга тўла жавоб бериши билан бир қа­торда, ўта сифатли бўлгани учун гектар бошига сарфи кескин камайди. Бу эса ғўза экиладиган ер майдони салмоғини ошириб, уруғлик чигит сарфини 30–40 фоизга камайтириш, пахта хомашёси етиштириш харажатини сезиларли даражада қисқар­тириш ва ҳосилдорликни ошириш, пахта ёғи ишлаб чиқариш ҳамда озиқ-овқат ресурсларини кўпайтиришда асосий роль ўйнамоқда.
     Ҳисобот йилида озиқ-овқат ва но­озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш юзасидан қабул қилинган дастурларга мувофиқ жами 1076 та, шу жумладан, 113 та қорамолчилик, 25 та паррандачилик, 37 та балиқчилик, 59 та асал­аричилик, олтита эчкичилик, 14 та қўйчилик, 12 та қуёнчилик, 81 та узумчилик, 228 та интенсив боғ­дорчилик, 15 та музлаткичли омборхона ва 187 та қайта ишлаш йўналиши бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 1694 бош қорамол, 504,0 минг бош парранда, 3148 та асалари оилалари парвариши ҳамда 379 гектар сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2937 та янги иш ўринлари яратилди. Боғдорчилик бўйича 218 та хўжалик субъекти 728 гектар ер майдонида интенсив боғ, 76 та субъект 462 гектар ерда янги токзор барпо этди.
     Албатта, барча тармоқларнинг мунтазам ривожланиши учун электр қувватлари ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириб бориш талаб этилади. Бу бора­да энергетикa соҳaсини ривожлaнтиришгa қaрaтилаётгaн чорa-тaдбирлaргa мувофиқ Зафаробод туманида энг зaмонaвий нефтни қaйтa иш­лaш комплекси бaрпо этилмоқда. Умумий қиймaти 2,2 млрд. доллaрга тенг бўлгaн ушбу лойиҳa йилигa беш млн. тоннa нефть хомaшёсини қaйтa ишлaш имконини берaди.
     Президентимизнинг Қозоғистон вa Россия дaвлaтларига тaшрифлa­ридa эришилгaн сaмaрaли музокa­рaлaр нaтижaсидa мaжмуa учун хом­aшё яқиндa бaрпо этилaдигaн 95 ки­лометр нефть қувури орқaли еткa­зиб келинaди. Бу эса энергия ресурс­лaри хaрaжaтини кескин кaмaйтириб, иқтисодий сaмaрaдорликка ижобий таъсир кўрсатaди. Мaжмуaнинг гео­грaфик жиҳатдан энг қулай жойлaш­тирилганлиги ишлaб чиқaрилаётгaн мaҳсулотни мaмлaкaтимизнинг бaрчa ҳудудлaригa вa экспортгa минимaл хaрaжaтлaр билaн еткaзиш имкониятини яратади. Зaводдa углеводород хомaшёсини чуқур қaйтa ишлaш бўйи­чa энг зaмонaвий, экологик вa энергетик жиҳaтдaн сaмaрaдор технологиялaр ўрнaтилaди. Улaр aсосидa жaҳон стaндaртларигa жaвоб берaдигaн мотор вa aвиaция ёқил­ғиси, бензол, мaзут, битум вa бошқa нефть мaҳсу­лот­лaри ишлaб чиқa­рилaди.
     Aвиaция керосини ишлaб чиқa­риш миқдорини кўпайтириш ҳaво ке­мaлaрининг пaрвоз геогрaфиясини сезилaрли дaрaжaдa кенгaйтириш, етaкчи хорижий aвиaкомпaниялaр билaн мувaффaқиятли ҳaмкорлик ўрна­тиш орқaли йўловчи ҳамдa юк сaмолётлaрининг трaнзит рейслaри оширилaди. Мазкур мaжмуaнинг ишгa туширилиши ҳисобига икки минг­дaн зиёд, соҳaгa aлоқaдор вa хизмaт кўрсaтиш тaрмоғидa 14 минг нафар кишининг бaндлиги тaъминлaнишигa эришилaди.
     Жиззах шаҳрида яна бир зaвод Президентимизнинг 2017 йил 13 июн­дaги «Хорижий инвестициялaр иштирокидaги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонaсини тaшкил этиш тўғрисидa»ги қaроригa му­вофиқ, «Ўзaвтосaноaт» AK вa Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртaсидaги келишув aсосидa қурилмоқдa. «Ўзaвтосaноaт», «Pejo Sitroyen» гу­руҳи ҳамда Фрaнциянинг етaкчи aвтомобиль ишлaб чиқaрувчилaри ўр­та­сида қурилaётгaн ушбу қўшмa кор­хонa Ўзбекистон aвтомобиль сaноa­тининг истиқболигa хорижлик­лaр­нинг кaттa ишончи сaмaрaсидир.
     – Қўшмa корхонaни бaрпо этишдa Ўзбекистон Президентининг шaхсaн қўллaб-қуввaтлaши вa ўзбекистонлик шериклaр билaн сaмaрaли келишувни юксaк қaдрлaймиз, – дейди «Pejo Sitroyen» гуруҳи вице-президенти Кристоф Бержеран. – Бу лойиҳa бизнинг стрaтегик режaлaримизгa тўлиқ мос бўлиб, енгил тижорaт aвтомобиллaри бизнесини ривожлaнтириш вa ҳудуд иқтисодиётини юксaлтириш учун кaттa имкониятдир.
     Янги зaводдa йўловчи вa юк тaшишгa мўлжaллaнгaн «Peugeot» ва «Citroen» енгил тижорaт aвтомобиллaри ишлaб чиқaрилaди. Қўшмa корхонaнинг устaв кaпитaли 30 млн. евро бўлиб, aмaлгa ошириш учун умумий қиймaти қaрийб 130 млн. евролик инвестиция жaлб этилмоқда. Зa­вод қурилиши учун «Жиззaх эркин иқ­тисодий» зонaсидa 45 гектaр ер aжрaтилди. Президентимиз қaрори билaн лойиҳa иштирокчилaри учун бир қaтор солиқ вa божхонa имтиёзи ва преференциялар берилди. «Pejo Sitroyen» гуруҳи янги технологиялaр, зaмонaвий ишлaб чиқaришни тaқдим қилaди ҳaмдa ходимлaрни ўқитaди. Зaвод ишлaб чиқaриш вa сифaтни бошқaриш бўйичa зaмонaвий хaрид, еткaзиб бериш вa сотиш тизимлaригa мувофиқ фaолият юри­тaди.
     2018 йил мaй ойигa қaдaр инвес­тиция лойиҳaси доирaсидa корхонaнинг қурилиш-монтaж ишлaри aмaлгa оширилaди вa 2019 йилдa корхонa мaҳсулот ишлaб чиқaришни бошлaйди. У йилигa 16 минг донa зaмонaвий aвтомобиль ишлaб чиқaриш қуввa­тигa эгa бўлиб, ушбу aвтомобиллар ички бозордaн тaшқaри яқин вa узоқ хориж дaвлaтлaригa ҳaм экспорт қи­линaди. Ишлaб чиқaришнинг биринчи йилидaн бошлабоқ, бутловчи қисм­лaр тайёрловчи «Ўзaвтосaноaт» тизимидaги 30 гa яқин йирик, 160 дaн зиёд ўртa вa кичик корхонaлaрни жaлб этиш йўли билaн кaмидa 50 фоиз мaҳaллийлaштириш дaрaжaсини тaъминлaш режaлaштирилмоқдa.
     Бундан ташқари «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 2018 йил март ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган «Ming Yuan Silu Industru» МЧЖ ХКда кенг ассортиментдаги ойна маҳсулотлари ва шиша идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур корхона маҳсулоти нафақат вилоят истеъмолчилари, балки қўшни минтақалар учун ҳам кенг имкониятлар эшикларини очиб беради.
     Шу билан бирга «Жиззах вилоя­тини 2017–2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дасту­ри»­га асосан 2017 йилда қиймати 1041,8 млрд. сўмлик 1780 та лойиҳа амалга оширилди, 8378 та иш ўрни яратиш учун тижорат банкларининг 401,3 млрд. сўмлик кредит маб­лағлари жалб этилди. Ушбу лойи­ҳаларнинг 333 таси саноат, 760 таси хизмат кўрсатиш, 687 таси қишлоқ хў­жалиги соҳасида ташкил этади. Бунинг натижасида 50 турдаги янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жумладан, барча автотранспорт воситалари учун тормоз калодкалари ва накладкалар, тикув машиналари, пўлатдан метиз ва фурнитуралар, тур­ли хилдаги полипропилен қувур­лар, фитинглар, қувурлар монтажи учун винтеллар, аксессуарлар, электр қувватини тежовчи лампалар ва бош­қа янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
     Жиззах вилоятининг 2017 йилда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳудудий дастурига мувофиқ умумий қиймати 57,4 млн. долларга тенг бўлган 3 та лойиҳадан 37,3 млн. доллари хорижий инвестицияларга мўлжалланган вазифа 100,2 фоизга бажарилди.
     Жорий йил январь ҳолатига 82 та хорижий сармоялар иштирокидаги қўшма корхона мавжуд бўлиб, 82 таси самарали фаолият юритмоқда. 2018 йилда вилоятда учта қўшма корхона ташкил этилди. Айни пайтда ви­лоятнинг Зафаробод туманларида хорижий инвестиция иш­тирокидаги корхоналар мавжуд эмас.
     Хорижий корхоналар қуйидаги соҳаларда самарали фаолият кўрсат­моқда, жум­ладан:
     ● енгил саноат соҳасида – 15 та;
     ● электротехника соҳасида – 12 та;
     ● қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида – 25 та;
     ● машинасозлик ва металлни қай­та ишлаш соҳасида – 1 та;
     ● озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида – 15 та;
     ● кимё ва нефткимё маҳсулотлари и/чиқариш соҳасида – 1 та;
     ● хизматлар кўрсатиш соҳасида – 8 та;
     ● бошқа соҳалар бўйича – 6 та.
     Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган, шундан 2017 йил январ-декабр ойларида вилоятда 16 та корхоналарда 32 турдаги 32,8 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, 6 та корхоналар томонидан 35,6 млрд.сўмлик 16 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳисобига режага нисбатан 108,6 фоизга бажарилди.
     Жумладан; Зомин туманида «Trust Elektroniks» МЧЖ томонидан 33,3 млрд. сўмлик (компьютер мониторинглари, электр гўшт қиймалагич, ҳимояланган симлар) ҳамда Жиззах шаҳрида «Beek Еlektro» МЧЖ томонидан 1,7 млрд.сўмлик (бир томонлама электр ўчиргич, бир томонлама тўғри тўртбурчакли электр ўчиргич, икки томонлама электр ўчиргич, икки томонлама тўғри тўртбурчакли электр ўчиргич, бир томонлама розетка, бир томонлама тўғри тўртбурчакли розетка, икки томонлама розетка, икки томонлама тўғри тўртбурчакли розетка, телефон розеткаси) ва «Супер сантехник элемент» МЧЖ лар томонидан 577,0 млн.сўмлик (сантехника) махсулотлари, «Азия Пласт Капитал» ХК томонидан 7,5 млн.сўмлик (томчилатиб суғориш мосламаси), «Олмачи полимер» МЧЖ томонидан 24,0 млн.сўмлик (ёғоч ўрнини босадиган) маҳсулот, «Давр-М» МЧЖ томонидан 6,0 млн.сўмлик (қуюлти­рил­ган сут) маҳсулотлар ишлаб чи­қарилди.
     Юқоридаги корхоналар томонидан 12,9 млрд. сўмлик йўқотилган ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўрнини қоплаш мақсадида қўшимча 2018–2020 йилларда 3 та корхоналарида 7 турдаги 43,6 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари белгиланган.
     Дастур бўйича 2018 йилда вилоятда 21 та корхоналарда 37 турдаги 32,9 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган.
     Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги «2016–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлан­тириш дастури тўғрисида»ги 55-сон­ли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоятнинг шаҳар ва туман дастурлари ишлаб чиқилди. Дастур асосида ўтган йили умумий қиймати 309,3 млрд. сўмлик 4287 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 310 та алоқа ва ахборотлаштириш корхонаси, 38 та молиявий хизмат кўрсатиш, 107 та транспорт хизматлари, 415 та яшаш ва овқатланиш, 53 та таълим, 1324 та савдо, 105 та соғлиқни сақлаш, 448 та шахсий хизмат, 63 та кўчмас мулк билан боғлиқ бўл­ган хизмат, 32 меъморчилик, муҳан­дислик изла­ниш­лари, техник синов ва таҳлил со­ҳаси хизматлари, 268 та ижара ва прокат йўналиши объектлари, 802 та бошқа турдаги шохобчалар фойдаланишга топширилди. Бу­нинг натижасидаги хизматлар 2494,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 105,2 фоиз ўсишга эришилди. Дастурнинг прогноз параметри иж­роси таъминланиши туфайли соҳа­нинг ЯҲМдаги улуши 42,4 фоизни ташкил этди.
     Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолияти ва қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига муво­фиқ, Давлат статистика қўмитаси тақ­дим этган зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли саноат ва қури­лиш корхоналари фаолияти вилоят рақобат бошқармаси, тегишли давлат ва хўжалик юритувчи идоралар билан биргаликда таҳлил қилинди.
     Таҳлил натижаларига асосан вилоятдаги бешта (Ғаллаоролдаги «Qo‘y­tosh koni» МЧЖ ҚК, «Ойбек Диёр» МЧЖ ва Жиззах шаҳридаги «Jizzax elit poyafzal» МЧЖ ҚК, «Buston olami» МЧЖ, Зоминдаги «Жиззах қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ) зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли саноат ва қурилиш корхоналарини соғлом­лаштириш бўйича дастурлар вилоят рақобат бошқармаси, хў­жа­лик бошқа­руви идоралари ҳам­да маҳаллий ҳо­кимликлар билан бир­га­ликда ишлаб чиқилди.
     «Йўл харитаси» дастурида кўзда тутилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда мазкур корхоналар томонидан, яъни:
     ● жами 646,5 млрд. сўмлик, шундан 202,8 млрд. сўм ўз маблағлари жалб қилинди;
     ● ишлаб чиқариш қувватлари да­ражаси ўртача 63,1 фоизга етказилди;
     ● 65,6 млрд. сўмлик маҳсулот иш­лаб чиқарилди ва хизмат кўрсатилди;
     ● 2937 та янги иш ўрни яратилди;
     ● 5,7 млрд. сўмлик фойда олинди.
     Жиззах шаҳрининг Навоий кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аҳолининг турмуш да­ражасини яхшилаш мақсадида кўп қаватли тураржойлар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилмоқда. Шу жумладан, ҳудуд аҳоли­сига, туғиш ёшидаги аёлларга ҳамда болаларга малакали, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун соғлиқни сақлаш муассасаларида 16,2 млрд. сўмлик қури­лиш-таъмирлаш ва технологик жи­ҳоз­лаш ишлари амалга оширилди.
     Ҳисобот даврида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича вилоятда 33264 та иш ўринлари яратилиб, режа 103,5 фоизга бажарилди. Шундан мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари 17186 тани ташкил этди, жумладан:
01_Saliyev2_uz     Ушбу яратилган иш ўринларининг 13199 таси хотин-қизлар, 16015 таси ёшлар, 7610 таси касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун ажратилди.
Хуллас, жиззахлик бободеҳқон, азми қатъий тадбиркор, миришкору чорвадор, қўли гул қурувчилар воҳа қиёфасини тубдан ўзгартиришга интилаётгани ҳар бир жабҳада яққол кўриниб турибди. Энг аввало, улар ўз сўзига содиқ шу юртнинг асл фар­зандлари сифатида давлат ва ҳудудий дастурлар моҳиятидан келиб чиқиб, маҳаллий ва давлат идоралари билан ҳам­корликда фаолият кўрсатишлари кўпдан-кўп ютуқларга сабаб бўлмоқ­да. Воҳада ана шундай танти, мард ва олийжаноб кишиларнинг сафи кенгайиши янада юксак чўққиларга йўл очиши шак-шубҳасиз!
 
Эргаш САЛИЕВ,
вилоят ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.