AGROBANK

AGROBANK – oilaviy tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlamoqda

2/2019

     Шиддат билан юксалаётган бугунги замонда аҳо­ли сони ҳам соат са­йин ўсиб бормоқда. Йилига ярим миллион нафардан кўпа­йиб бораётган юртимиз аҳолисининг рўзғори бутлигига эришиш, инсонларни иш билан таъминлаш масаласини ҳал этиш эса давлат олдига янги талаблар қўймоқда. Бунда эса ҳар бир оиланинг тадбиркорлик ресурс­ларидан фойдаланишини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
     Шу боис кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ушбу шакли билан шу­ғулланаётганларга имтиёз ҳамда имкониятлар яратиш чоралари кў­рил­моқда. Энергия ресурслари тўло­ви­даги имтиёзларми, маҳсулотни сотиш­даги эркинликми, кредит бериш, хуллас, ҳамма шароит яратил­моқда.
     Бошқа молия муассасалари каби «Агробанк» АТБ ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури дорасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар бунинг ёрқин ифодасидир.
     Мана шу ўринда банкнинг Қаш­қадарё вилояти бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишларга назар ташласак, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ўз хонадонида ўз бизнесини бошлаш, рўзғорини обод этиб даромадга эга бўлишларида молиявий кўмак берилаётганлиги таҳ­синга лойиқ.
     Жумладан, «Агробанк» АТБнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури дорасида 138 миллард 48 миллион сўмлик кредит маблағ йўналтирди. Натижада 8150 нафар инсон ўз бизнесини бошлади. Аббос Панжиев банкнинг Нишон филиалидан иссиқ­хона ташкил этиш мақсадида 25 миллион сўмлик кредит маблағи олган эди. Ҳозирда ушбу хонадон аъзолари иссиқхонада помидор, бодринг кўчатлар етиштириб, аҳолига етказиб бермоқда. Агробанкнинг Косон филиалидан кредит олган Отабек ­Равшановнинг ҳам хонадонида даромад ошиб бормоқда. Зеро, чорвачиликни ташкил қилиш учун олинган 30 миллион сўмга харид қилинган насл­ли қарамоллар бугунга келиб маҳсулот бермоқда.
     – Анчадан буён уйда товуқ парваришини йўлга қўймоқчи эдим, – дейди Шаҳрисабз филиали мижози якка тартибдаги тадбиркор Жавоҳир Пардаев. – Бироқ, етарлича маблағим йўқлиги сабаб шу ишни бошлай олмай тургандим. Ҳар қалай бир товуққа ҳам дон, ҳам сув керак дегандек, уларни ўз вақтида эмлашни ҳам ташкил этиб туриш керак. Ана шундай вазиятда менга ажратилган 100 миллион сўмлик кредит мушкулимни осон қилди. Биз гўшт йўналишида паррандалар парваришлашни бошладик, дастлабки маҳсулотларни бозорга чиқариш арафасидамиз.
     Ҳа, юртимизда ўз бизнесини ташкил этиб оиласи даромадини ошираётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бири чорва билан шу­ғулланиб, аҳолини сифатли озиқ-ов­қат маҳсулотлари билан таъминлаш­да ҳисса қўшса, бошқаси кўркам ли­бослар тикмоқда.
     – Уйда қўни-қўшнининг кийимларини тикиб бераман, –дейди Китоб филиали мижози Дилафрўз Жабборова. – Ўзим тикувчиликни ўқув курс­ларига бориб ўрганганман. Албатта, турли бичимдаги либослар тикишга жуда қизиққаним учун янги фасондаги куйлаклар тикишни ҳоҳлар­дим. Анчадан буён тикувчиликни бошлаш ниятида юрган эдим. Яқинда банкдан тикувчиликни йўлга қўйиш учун 25 миллион кредит олдим. Ҳо­зир­да аҳолига турли бичиш-тикиш хизматлари кўрсатиб, пардалар, аёллар учун кийим-кечаклар тикиб беришни бошладим.
     Албатта, «Агробанк» АТБ томонидан бераётган маблағлар ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғул­ланиши ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлишида қўл келмоқда.
 
 
«Агробанк» АТБ Матбуот хизмати

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Ислом Каримов кўч., 55.

     

    Телефон:

    • (99897) 773-22-91.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.