Sement ishlab chiqarish

Sement sanoati – qurilishning ilg‘or tarmog‘i

5-6/2018

     Мамлакатимиз цемент тар­моғи қурилиш материаллари саноатининг ил­ғор йўналишларидан бири ҳисоб­ланади. Охирги йилларда мазкур со­ҳада фаолият юритаётган корхоналар иши сезиларли даражада ошди. Бу цементга бўлган талабнинг жадал ошиб бориши, қури­лиш материаллари бозорининг ривожланиб, тармоқнинг давлат томонидан қўл­лаб-қувватланиши ва унга киритилаётган инвестициялар билан чамбарчас боғлиқ.
     Мавжуд технологик қувватларни модернизация ва реконструкция қи­лиш, молиявий маблағларни оқилона тақсимлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида охирги 15 йил ичида цемент ишлаб чиқариш ҳажми узлуксиз равишда ортиб, 2017 йил якунларига кўра бу кўрсаткич қа­рийиб 9 млн. тоннани ташкил этди.
     Мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари цементга бўлган эҳтиёжнинг кес­кин ортишига замин яратди. Бироқ қурилиш материалларини ишлаб чи­қариш ҳажми юқори суръатларда ўсишига қарамай, мавжуд қувватлар мамлакатимиздаги мавжуд бозор та­лабини тўлиқ қондирмаяпти, бунинг оқибатида маҳсулот нархининг сезиларли даражада мавсумий ўзгариб туриши кузатилмоқда. Ушбу вазият илгари Марказий Осиёда анъанавий йирик цемент экспорт қилувчи ҳи­собланган Ўзбекистоннинг уни импорт қилувчи мамлакатга айланишига олиб келди.
     Ички бозорнинг цементга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида «Ўз­қу­рилишматериаллари» АЖ томонидан мавжуд технологик линияларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш ҳисобидан «Қизилқумцемент», «Оҳангаронцемент», «Қувасойце­мент» ва «Бекободцемент» акциядорлик жамиятларида янги қувват­ларни барпо этиш чоралари кўрил­моқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида жойлашган 10 млн. тонна цемент иш­лаб чиқариш умумий йиллик қув­ватига эга бўлган янги заводлар ишга туширилмоқда.
     Бугунги кунда республикамиз цемент тармоғи 18 та корхонани ўз ичига олади. Улар орасида қарийиб бир асрлик тарихга эга бўлган, 1926 йилда ташкил этилган Бекобод цемент заводи ва «Олмалиқ ТМК» АЖ томонидан шу йил август ойида ишга туширилган янги Шеробод цемент заводи алоҳида ўринга эга (жад­вал).
     Қурилиш ишларини цемент маҳ­сулотисиз бошлаб бўлмайди. Бетон ишлаб чиқаришда айнан цемент қўл­ланилади. Цемент табиий материал бўлганлиги боис ушбу қурилиш материалини тайёрлаш кўп маблағ ва энергия талаб қиладиган жараён ҳи­собланади.
 
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Ислом Каримов кўч., 55.

     

    Телефон:

    • (99897) 773-22-91.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.