Nuqtayi nazar

Nuqtayi nazar

uz

Qora metallurgiya sanoatining dadil odimlari

1/2019

     Металлургия ҳозирги за­мон жаҳон иқтисодий тизимининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Бош­қа етакчи тармоқларнинг фаолият даражаси кўп жиҳатдан металлургия саноати нечоғли ривожланганига боғлиқ. Бинобарин, унинг ички муаммоларини ҳал қилиш нафақат алоҳида корхона ёки минта­қа, балки бутун мамлакат миқёсида муҳим аҳамият касб этади.
     Бугунга келиб жaҳoн қoрa мeтaллургия сaнoaтидa xoмaшё рeсурслaрини eткaзиб бeрувчи, тaйёр мe­тaлл мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaрувчи вa улaрни истeъмoл қилувчи мaмлa­кaтлaр гуруҳлaри шaкллaнгaн. Чунончи, жaҳoн бoзoрига тeмир рудaси чиқaришдa Брaзилия, Aвстрaлия, Ҳиндистoн, Либeрия, пўлaт етказиб беришда Япoния, Рoссия, AҚШ, Ук­рaинa, Гeрмaния aжрaлиб турaди. Тaйёр мeтaлл мaҳсулoтлaрни истeъ­мoл қилишдa эсa иқтисoдиёти яхши ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaр илғорлик­ни қўлдан бой беришмаяпти. Курраи заминимизда ишлaб чиқaрилaётгaн жами пўлaтнинг 80 фoизи шу дaвлaт­лaр ҳиссaсигa тўғри кeлаяпти. Улaрнинг пешқадамлиги aйниқсa, юқoри сифaтли қoрa мeтaлл мaҳсулoтлaри тaйёрлaшдa яққол кўзга ташлана­япти.
     2010 йили жаҳон металлургия саноати деярли инқироздан чиқиб, ўсиш тенденцияларига эга бўла бошлади. Ўша йили дунё бўйича пўлат ишлаб чиқариш 1,41 миллиард тоннага етиб, 2009 йилгига нисбатан 15 фоизга кўпайди. Бундай кўрсаткичга Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Бразилия металлургия саноатида тезкор қайта тиклаш имкониятларини, инфратузилма ва автомобилсозликни ривожлантиришга бағишланган кенг кўламли давлат дастурлари қабул қили­ниши эвазига эришди.
     World Steel Assosiation WСА маълу­мотларига кўра 64 та мамлакатда қора металл маҳсулотлари (пўлат) ишлаб чиқариш 2019 йил январь ойида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга ортиб, ишлаб чиқариш ҳажми 146,7 миллион тоннани ташкил этган (1-расм).
     2018 йили Осиё мамлакатларида 1,271 миллион тонна ёки олдинги йилдагига нисбатан 5,6 фоиз кўп, Хитойда 928,3 миллион тонна ёки ўтган йилга қараганда 6,6 фоиз ортиқ пўлат тайёрланди. Шу асно Хитойнинг дунё бўйича умумий пўлат ишлаб чиқа­ришдаги улуши 50,3 фоиздан 51,3 фоизгача кўтарилди. Бултур Ҳиндис­тонда тайёрланган пўлат ҳажми 2017 йилгига нисбатан 4,9 фоизга ортиб, 106,5 миллион тоннага етди. Натижада у дунёдаги иккинчи энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида Япониянинг ўрнини эгаллади.
     Ўзбекистонда ҳам қора металлургия иқтисодиётнинг етакчи тармоқ­лари сирасига киради ва унинг ривожланиши иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида умумдавлат миқ­ё­сидаги устувор вазифа саналади. Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзметкомбинат» АЖ бош­қа­рув тизимини янада такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғриси­да»­ги, 2019 йил 17 январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фао­лиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қа­рор­лари ишлаб чиқаришни бошқа­риш самарасини ошириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этишни таъминлашга йўналтирилди (1-жадвал).
     Жадвал маълумотларига кўра ҳу­дудлар кесимида металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг катта қисми – 45 фоизи Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади. Бу вилоятнинг қора металлургия тармоғида фаолият юритаётган етакчи корхона «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятидир. Унда ушбу соҳа маҳсулотларининг пўлат ва пўлат прокати каби энг муҳим турлари, ҳажми ҳар хил пўлат соққалар, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.