Islohotlar samarasi

Paxtakor tumani

1-2/2018

     Мамлакатимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли республикамиз иқтисодий қудрати барча соҳаларда мустаҳкамланиб, халқ фаровонлиги юксалиб бормоқда. Мазкур жабҳа­ларда эришаётган натижалар Пахтакор тумани меҳнат аҳли ҳаётида ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқ­да. Бу борада асосий кўрсаткичларга эътибор қаратиладиган бўлса, 2016 йилга нисбатан 2017 йилда саноат ўсиши 99,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги 98,9 фоизни, пудрат ишлари ҳажми 100,6 фоизни, чакана савдо 99,4 фоизни ва умумий хизматлар хажми 104,0 фоизни ташкил қилган. Ушбу рақамлар шубҳасиз, туман меҳнат аҳлининг фидокорона меҳнатлари натижаси эканлигидан ташқари, бу ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплигини ҳам кўрсатади.
     Бундай имкониятлар, айниқса, са­ноат, ишлаб чиқариш, сервис соҳа­ларида яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, туманда саноатни ривожлан­тириш, самарали ва ихчам ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарни бунёд этиш, шу йўл билан иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича аниқ дастурлар асосида ишлар олиб бо­рилмоқда. Биргина ўтган йили саноатда 122,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2016 йилга нисбатан 99,6 фоиз ўсишга эришилган. Бунда жами ишлаб чиқарилган маҳ­сулотнинг 51,9 млрд. сўми пахта тоза­лаш корхонасига, 2,9 млрд. сўми (5,4 %) кичик корхона ва микрофирмаларга, 0,6 млрд. сўми (1 %) уй хўжалиги ҳисобига тўғри келади, истеъ­мол товарлари ишлаб чиқариш ҳаж­ми эса 49,6 млрд. сўмни ташкил ­этади.
     Пахтакор тумани аҳли азал-азалдан ниҳоятда меҳнаткашлиги, тиниб-тинчимаслиги билан бошқалардан ажралиб туради. Уларнинг ана шу фазилатлари, фидокорона меҳнат­лари туфайли, туманнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий ҳаёти ўзгариб, обод ва кўркам гўшалардан бирига айланишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, турли соҳаларда сезиларли ўзгаришлар рўй беришига, аҳо­лининг турмуш тарзи йил сайин фаровонлашиб боришига хизмат қил­моқда. Ҳозирги кунда Пахтакор тумани аҳолиси 71851 нафар кишидан иборат бўлиб, 35303 нафари шаҳарда, 36548 нафари эса қишлоқ­ларда истиқомат қилади.
     Қишлоқ хўжалиги туман иқтисо­диётининг етакчи соҳаларидан ҳисобланади. Шу сабабли ҳам экспорт­нинг салмоқли қисми мазкур соҳа маҳсулотлари ҳисобига амалга оши­рилмоқда. 2017 йилда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари ҳажми 256,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,9 фоизга ўсган. Ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 18,6 млрд. сўми деҳқон хўжаликларига, 151,2 млрд. сўми эса фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари улушига тўғри келади.
     Ҳозирги пайтда туманда чорвачиликка ихтисослашган 20 та фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. 2017 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 11,7 минг тонна гўшт, 35,7 минг тонна сут ишлаб чи­қарилган.
     Туманда 2018–2019 йилларда 26 минг бош паррандачилик (20 минг бош тухум йўналишида, 6 минг бош гўшт йўналишида) хўжаликлари ва соҳа таркибида парранда учун озуқа ем ишлаб чиқариш цехлари ва инкубаторлар ташкил этилиши режалаштирилган.
     2017 йилда маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажатлар қисми 38,1 млрд. сўм (солиқ ва мажбурий тўловлар 26,2 млрд. сўм; субвенция 11,9 млрд. сўм)ни ташкил этиши кўз­да тутилган. Айни пайтда йил охиригача субвенция миқдорини (51 % дан – 33 %) 18 фоизга камайти­риш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чи­қилган.
     Туманда экспорт ишлари бўйича ҳам сезиларли натижаларга эришил­моқда. 2017 йилда 8,9 млн. долларлик экспорт ишлари амалга оширилиши режалаштирилгани ҳолда, биргина «Ўрда импекс» ШК томонидан 700 минг доллар миқдоридаги қишлоқ хўжалиги (пиёз, саримсоқ, кўкат ва дуккакли-дон) маҳсулотлари экспорт қилинди.
     Туманда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган дастурий ишларга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда мавжуд 13 та мактабгача таълим муассасасида 2065 нафар кичкинтой ўғил-қизлар тарбияланаётган бўлса, 18 та мактабда 11152 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Баркамол авлод маркази ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (спортнинг 8 та – дзюдо, бокс, миллий кураш, волейбол, футбол, теннис, бадиий гимнастика, сузиш тури) ҳам ёшларнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб вояга етишларига хизмат қилмоқда.
     Ушбу масалага шу нуқтаи на­зардан ёндашилганда туманда барча қулайликларга эга қатор соғлиқни сақлаш муассасалари – 176 ўринли тиббиёт бирлашмаси, (туғруқ комплекси – 55 ўринли, терапия бўлими – 40 ўринли, болалар бўлими – 20 ўринли, шошилинч тез ёрдам бўлими – 26 ўринли, хирургия бўлими – 15 ўринли, юқумли касалликлар бўлими – 20 ўринли), 2 та қишлоқ врачлик пункти (Боғишамол ҳамда Чаманзор ҚВП), сил касалликлари шифохонаси ва наркология диспансери мавжудлиги аҳоли саломатлигини мутаҳкамлаш, беморларга ўз вақтида тез-тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайганлигини англатади. Тиббиёт муассасаларида 87 нафар олий малакали шифокор, 388 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 153 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўр­сатмоқда.
     Ўтган йилда, инвестиция дастури асосида «Мингчинор» қишлоқ фуқа­ролар йиғини ҳудудидаги (500 млн. сўм бюджет маблағи ҳисобидан) «Тўмарис» қишлоғида 120 ўринли янги мактаб биноси бунёд этилди. Шунинг­дек, «Самарқанд» маҳалла фуқаро­лар йиғини ҳудудидаги 3-«Бойчечак» мак­табгача таълим муассасаси (600 млн. сўм бюджет маблағи ҳисобидан) ҳам­да болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги спорт зали ва стадиони (1,5 млрд. сўм) мукаммал таъмир­ланди.
     Туманда 2017 йил 4 млрд. 145 млн. сўм маблағлар ҳисобига 15 километр йўлларни таъмирлаш режалаштирилиб, шундан 4 млрд. 965 млн. сўм ишлар бажарилиб 15,4 км йўллар таъмирланди.
     Жумладан:
     • Р 435 автомобил йўли (Жиззах-Дўстлик йўналишидаги Самарқанд, Олтинкўл МФЙ каналдан масжидгача) 1 млрд. 200 млн. сўмлик ишлар бажарилиб 2,4 км йўллар;
     • Дўстлик МФЙ (Жабборов, Ш. Ра­шидов) кўчалари, Ғалаба МФЙ (Беруний) кўчалари 581 млн. сўмлик 2 км;
     • Туман маҳалла ва қишлоқларда 1 млрд. 18 млн. сўм ишлар бажарилиб, 10 км йўллар таъмирланди.
     Туманда намунали уй-жойлар қу­рилишига ҳам алоҳида эътибор қа­ратилмоқда. Жумладан, жами 9,2 млрд. сўмлик 96 та хонадон, шунинг­дек, «Пахтакор» ҚФЙда 5,4 млрд. сўмлик 64 та хонадон, «Боғишамол» ҚФЙда 1,3 млрд. сўмлик 2 қаватли 16 та хонадон ва «Оқ булоқ» ҚФЙда 2,3 млрд. сўмлик 1 қаватли 12 та ҳар бири икки сотих майдондан ва 4 хонадонга мўлжалланган 4 сотихли 2 қа­ватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.
     Аҳолини иш ўринлари билан таъминлашда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, янги хизмат турларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Ҳукума­тимиз иқтисодиётнинг мазкур йўналишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий қилинмоқда.
     Хусусан, Пахтакор туманида ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилаётган натижалар мазкур соҳанинг катта истиқболга эга эканлигини кўрсатмоқда. 2017 йилда туманда умумий хизматлар ҳажми 94,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,0 фоиз ўсишга эришилган. Бундай юқори кўрсаткичлар тармоқнинг қарийиб барча йўналишларида қайд этилган. Масалан,
04_Boboev2_uzбажарилган.
     Бунда жами 24 млрд. 915 млн. сўмлик (шундан, 9 млрд. 245 млн. сўм банк кредити ҳисобига) 102 та лойи­ҳалар амалга оширилиб, 461 та янги иш ўринлари яратилган. Жумладан, саноат соҳасида 6 млрд. 850 млн. сўмлик 18 та лойиҳа ҳисобига 166 иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳа­сида 13 млрд. 344 млн. сўмлик 59 та лойиҳа ҳисобига 205 та иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 5 млрд. 130 млн. сўмлик 25 та лойи­ҳалар ҳисобига 90 та иш ўринлари яра­тилган.
     Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўллар очилаётганлиги боис, ушбу соҳада фаолият кўрсатишни истаётган бошловчи тадбиркорнинг ташаббуси туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қув­ватланмоқда. Кейинги йилларда туман ҳудудида ташкил этилган жами 422 та кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 225 таси юридик мақом­га эга, қолган 197 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмоқда. 2017 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноатдаги улуши 57,5 фоизни ташкил этган.
04_Boboev1_uz     Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоялашга бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида эътибор берилмоқда. Айни кунда туманнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 41,4 минг кишини ташкил этиб, шундан 27,1 минг нафари меҳнат билан банд аҳоли ҳисобланади.
     2017 йилда туманда 1752 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 1807 та янги иш ўринлари яратилган ва режа 103,1 фоизга бажарилган. Иш ўринлари асосан янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига эришилган. Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига яратилган.
     Бундан ташқари туманда фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда (790 нафар, шундан 374 нафари қизлар). Уларнинг, 775 нафари – 98,1 % бандлиги таъ­мин­ланган. Эътиборлиси, ўтган йилда 29 нафар битирувчи олий таълим муас­сасаларига ўқишга кирган бўлса, 20 нафар битирувчи ёшларга тижорат банклари томонидан 240,0 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилган.
     Бугун пахтакорликлар фидокорона меҳнатлари самарасидан баҳ­ра­манд бўлиш ва фаровон келажакнинг тамал тоши ҳозирдан мустаҳ­кам қўйилсагина, мақсад-муддаоларига етишларини ҳар жиҳатдан теран англамоқда ва ҳеч шубҳасиз, ушбу ҳаётий мантиққа асосланган ҳолда барча жабҳаларда самарали меҳнат қилиш улар турмуш тарзининг мазмунига айланиб бормоқда!
 
 
Шукрулло БОБОЕВ,
туман ҳокими

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.