- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Hamkorlikda hikmat ko‘p

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.01.2019 @ 16:24 In Интервью | No Comments

     KICT Жанубий Корея қурилиш материаллари технологияларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти бош масъули, профессор Дё Донг У ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Byucksan Corporation хусусий компаниясининг чет элда бизнесни ривожлантириш бўйича бош менежери Ким Чоль Унг ҳамкорлик юзасидан Ўзбекистонга келишди. Биз бу имкониятдан фойдаланиб, уларни таҳририятимизда уюштирилган суҳбатга таклиф қилдик. Меҳмонлар юртимизда қурилиш соҳасини равнақ топтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга ўз муносабатларини билдиришди. Бундан ташқари “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти билан шериклик алоқалари, мамлакатларимизнинг қурилиш технологиялари ва материалларига боғлиқ ўзаро ҳамкорлигини келгусида янада ривожлантиришга оид режалари ҳақида сўз юритишди. Пировардида, қурилиш материаллари сифатини яхшилаш бўйича керакли маслаҳат ва тавсиялар беришди.
 
     KICT, таъбир жоиз бўлса, Жанубий Корея иқтисо­диёти қурилиш тармо­ғининг «ақ­лий маркази» ҳисоб­ланади. Унда инновацион ғоялар, креатив лойиҳалар ва қарорлар, янги қури­лиш технологиялари яратилади. Byucksan Corporation компанияси эса аҳоли учун қулай ва хавфсиз қурилиш муҳитини вужудга келтирган ҳолда KICT ғоялари ва лойиҳа­ларини амалиётга жорий этиш билан шуғулла­нади. Энг муҳими, улар ўз фаолиятларини фан, техника ва қу­рилиш ишларининг ўзаро боғлиқлиги негизида амалга оширадилар.
     Инчунин, яшил уйлар, экологик бинолар каби янги тушунчалар Кореядаги қурилишларнинг бугунги во­қе­лиги саналади. KICTнинг ҳукумат томонидан кўллаб-қувватланаётган бар­ча илмий-тадқиқот ташаббуслари фан ва бизнес олдида турган ресурсни тежовчи, экологик тоза, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфсиз қурилиш материаллари ва технологияларини яратиш ҳамда уларни объектлар қурилишида қўл­лаш вазифаларини бажаришга йўналтирилган. Айни ҳолат умумий ман­фаатларимиз уйғунлашувининг муҳим нуқтаси бўлди. Шунинг учун энергияни тежаш масаласи бугун бизнинг қурилиш амалиётимиз диқ­қат марказида турибди. Ресурсларни тежовчи технологиялар ва материалларни ишлаб чиқиш, яратиш ва амалиётда фойдаланиш, сифатини ошириш масалалари бўйича ҳам­корлик мамлакатларимизни яқин­лаштирди ва ушбу соҳадаги ҳам­корликни фаоллаштиришга хизмат қила бошлади.
     Суҳбат бошида меҳмонларнинг замонавий қурилишлар жараёнида фойдаланилаётган маҳаллий қури­лиш материаллари, жумладан, энергияни тежовчи материаллар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Бу саволга профессор Дё Донг У қуйи­дагича жавоб берди:
     – Ўзбекистонга келиб, шунинг гувоҳи бўлдикки, бу ерда иссиқлик ўтказмайдиган материаллардан деярли фойдаланилмас, уларнинг ўрнига тахминан 450 мм ҳажми­даги оддий ғишт терилар экан. Боз устига, қўшимча изоляция йўқ. Биз буни ножоиз, деб ҳисоблаймиз. Ис­сиқлик ўтказмайдиган материаллардан фойдаланиш шарт. Чунки бу энергияни тежашнинг муҳим омилларидан биридир. Шу боис ўзбекистонлик ҳамкорларимизга иссиқлик ўтказмайдиган воситалар нима учун кераклигини ва унинг қанақа турлари мавжудлигини мудом эслатиб келамиз. Лекин қурилишлардан бирида бўлганимизда у ерда ҳар доим ҳам сифатли материаллардан фойдаланилмаслигининг гувоҳи бўлдик.
     Агар техник тавсифларни таққос­лайдиган бўлсак, хомашё таркиби, қурилиш материаллари сифати бизнингча, ҳали юқори даражада эмас. Менимча, қандайдир муайян стандартлар, белгилар бўлмаса керак, мабодо бўлган тақдирда ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда уларга риоя қилинмаётганга ўхшайди. Устига-устак сизларда маҳсулот ва хомашё сифатини аниқлашга хизмат қилувчи махсус асбоб-ускуналарга эга марказ ҳам йўқ.
     – Хўш, вазиятни қандай қилиб ўнглаш мумкин ва бунинг учун нималар қилиш керак?
 
 
 
Ушбу интервью тўлик матнини журналнинг босма версиясида [1] ўқинг.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/intervyu/hamkorlikda-hikmat-ko-p.html

URLs in this post:

[1] босма версиясида: http://evu.uz/kontaktyi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.