Iqtisodiy rivojlanish asoslari

Ichki va tashqi resurslardan samarali foydalanish

4/2017

     Республикамизнинг иқтисо­дий жиҳатдан тараққий топишида Қашқадарё вилоятининг ўзига хос ўрни бор. Сўнгги йилларда барча вилоятларда бўлгани каби, воҳада ҳам кўплаб йирик инвестицион лойи­ҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳоли турмуш даражаси тобора ўсиб бораётганини, айниқса, саноат, ишлаб чиқа­риш, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик соҳалари бар­қарор суръатларда ривожлана бошлаганини кузатиш мумкин.
     Жалб этилаётган инвестициялар вилоят иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бирга, шаҳар ва туманларимизнинг тобора замонавийлашиб бораётган қиёфаси, аҳолининг ўз турмуш тарзи, ҳаётидан рози бўлиб яшаётгани, эртасидан кўнгли тўқ, бундан-да яхшироқ яшаш йўлида меҳнат қилаётганларида намоён бўл­моқда. Вилоятимизда асосан нефть-газ, энергия таъминоти, таълим тизими, енгил саноат, озиқ-овқат сано­ати ва уларни қайта ишлаш корхоналарида янги қурилиш, қувватларни техник жиҳатдан модернизация ҳам­да реконструкциялаш ишлари амалга оширилмоқда. Аниқроқ қилиб айт­ганда, сўнгги беш йил давомида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 21 трлн сўмдан зиёд инвестициялар жалб қилиниб, ушбу маблағларнинг 6,7 трлн сўми ёки 31,2 фоизи марказлаштирилган инвестициялар,14,8 трлн сўми ёки 68,8 фоизи марказлаштирилмаган инвестициялар ҳиссасига тўғри келди. Маб­лағларнинг 14,9 трлн сўми ёки 69,3 фоизи ишлаб чиқаришга ва 6,6 трлн сўми ёки 30,6 фоизи ноишлаб чиқа­риш соҳаларига йўналтирилди.
     Шундан жами инвестициялар тар­­кибида хорижий инвестицияларнинг улуши беш трлн сўмни ёки 23,3 фоизни, тижорат банклари кредитлари бир трлн сўмни ёки 4,6 фоизни, корхоналарнинг ўз маблағлари 8,8 трлн сўмни ёки 40,9 фоизни ҳамда аҳоли маблағлари уч трлн сўмни ёки 13,9 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даври­да вилоятда қатор йирик лойиҳа­лар амалга оширилиб, кўплаб янги ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди.
     Шу жумладан, нефть ва газ соҳа­сида: «Таллимаржон иссиқлик электр станцияси» УКда узунлиги 218 км бўлган Таллимаржон-Сўғдиёна ҳаво линияси ва 500 кВли очиқ тақсимлаш қурилмаси лойиҳасининг биринчи навбати, Деҳқонобод тумани энергия таъминоти тизимини яхшилаш лойи­ҳаси ва «Калийли ўғитлар заводи» УК ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (2-навбати) лойиҳаси, «Шўртаннефтгаз» МЧЖга қарашли 2-комп­рессор станцияси қурилиши йўли билан 4,3 млрд куб/м газ ва 136,5 минг тонна конденсат қазиб олиш ло­йиҳаси, Шимолий Шўртан кони ҳудудлари ва Шўртан кони бош иншооти чиқинди газларини зарарсизлантириш лойиҳаси, Янги Қоратепа, Тўртсари, Ширкент конлари ва «Шўртан» компрессор станциясида 4 МВт­гача электроэнергия ишлаб чиқариш қувватига эга электростанция, шунингдек, «Ғуссорнефтгаз» ҚКнинг ши­молий Нишондаги 28 та қудуқ конини реконструкция қилиш лойи­ҳаси ҳамда «Таллимаржон иссиқлик электр станцияси» УК қувватини ошириш юзасидан 450 МВт қувватига эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилиши ишлари якунига етка­зилди.
     «Муборакнефтгаз» МЧЖга қа­раш­ли Самантепа, Герсан, Чўлқу­вар, Қумли, Тойлоқ ҳудудларида қуввати 3,87 млрд куб/метр газ ва 67,8 минг тонна газ конденсати қазиб олиш ло­йиҳаси қурилиши (2-навбати), «Алан» конида сиқув компрессор станцияси қурилиши билан Алан конларини тў­лиқ ўзлаштириш орқали беш млрд куб/м газ қазиб олиш лойиҳаси, «По­муқ» конида сиқув компрессор станцияси қурилиши йўли билан «Култак» конини ўзлаштириш лойиҳаси ва унга қарашли Жанубий Кемачи, Круқ, ғарбий Круқ, шимолий Ўртабулоқ ва Умид конларидаги паст босимли газларни зарарсизлантириш лойиҳаси, Сардоба конида турдош газда ишлайдиган 4 МВт қувватли янги ки­чик электростанция ўрнатиш орқали элект­роэнергия ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
     Шу билан бирга, темир йўл қури­лиши соҳасида 25 км темир йўлни таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари якунига етказилиб, темир йўл бўлимлари учун талаб даражасидаги замо­навий технологиялар ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди. Мароқанд-Қарши йўналишидаги 140 км.лик темир йўли участкасини электрлаштириш ишлари якунланди ҳамда 157,2 км.лик Самарқанд-Қарши йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи ташиш поезди қатнови йўлга қўйилди, шунингдек, Қарши шаҳ­рида «Ўзбекистон темир йўллари» АК­га қарашли Мароқанд-Қарши темир йўли участкасини электрлаштириш ишларининг 1-босқичи ­бошланди.
     Айни пайтда Китоб туманида «Ўзбекенгилсаноат» ДАКга қарашли 2500 тонна калава ип ишлаб чиқа­ришга мўлжалланган «Китоб ип йигирув» АЖ базасида калава ип ишлаб чиқа­риш лойиҳаси амалга оширилди, Қар­ши шаҳрида «Ўзбекчармпойабза­ли» уюшмасига қарашли йиллик қув­вати 200 минг жуфт пойабзал иш­лаб чиқаришга мўлжалланган «Премиум капитал гроупп» МЧЖнинг пой­абзал ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди, Яккабоғ туманидаги «Қурбон текс» МЧЖ базасида калава ип ишлаб чиқариш ло­йиҳаси ташкил этилган бўлса, Қар­ши туманида «Лт текстиль интернейшнл» ХК томонидан йилига 22 минг тонна калава ип ишлаб чиқа­ришга ихтисос­лаш­ган корхона фойдаланишга топширилди. Муборак туманида «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан йилига 800 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқа­ришга ихтисослашган янги корхона ишга туширилди.
     Озиқ-овқат соҳасида ҳам бирмунча ибратли ишлар амалга оширил­моқда. Масалан, «Озиқ-овқат саноати» уюшмасига қарашли «Қарши ёғ экстракция» АЖда ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни йўлга қўйиш лойиҳаси ҳамда «Косон ёғ» АЖда модернизация қилиш ҳисобига қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. «Ўзбекэнерго» ДАКга қарашли жанубий-ғарбий ҳудудларда энергия жиҳозларини модернизация қилиш (2-босқич) лойиҳаси амалга оширилди, шунингдек, «Нишон кўзгу» ФХда лойиҳа қиймати 6,2 млрд сўмга тенг бўлган замонавий кушхона мажмуаси бунёд этилди, Шаҳрисабз туманида «Ўзвинсаноатхолдинг» ХКга қа­рашли «Шаҳрисабз вино-ароқ» МЧЖ базасида коньяк спирти ишлаб чи­қариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
     Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўтган беш йил мобайнида инвес­тициялаш жараёнлари деярли барча соҳаларни қамраб олишига муваф­фақ бўлинди. Жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимида ҳам диқ­қатга молик ишлар амалга оширилди. Яъни, таълим тизимида 4191 ўқув­чи ўринли 16 та мактаб янгидан қу­рилди, 44062 ўқувчи ўринли 186 та мактаб 225 ўринли ётоқхона билан бирга реконструкция қилинди, 5256 ўқувчи ўринли 32 та мактаб капитал таъмирдан чиқарилди, 5250 ўқувчи ўринли 25 та касб-ҳунар коллежига қўшимча ўқув биноси ва устахоналар қуриб берилди, 1620 ўқувчи ўринли 18 та касб-ҳунар коллежи ҳамда битта 330 ўқувчи ўринли лицей-интернат реконструкция қилинди. Капитал таъ­мирдан чиқарилган 32 та коллеж учун 1450 ўринли 17 та ётоқ­хона қу­рилиб, фойдаланишга топширилди. Қашқадарёлик ўғил-қизларни спорт­га бўлган қизиқишини ошириш, му­сиқадан сабоқ олишларини таъминлаш мақсадида 84 та болалар спорт иншооти ва сузиш ҳавзалари, 2350 ўринли 14 та болалар мусиқа мактаб­лари бунёд этилди.
     Бу борада соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳсинга сазовор. Ҳисобот йили давомида 550 қатновга мўлжалланган тўққизта ҚВПлари янгидан қурил­ди, 3525 ўринга мўлжалланган шифохоналар реконструкция қилинди, 1850 қатновга мўлжалланган 12 та амбулатор поликлиникалар рекон­струкция қилиниб, аҳоли соғлиғини ҳар тарафлама мукаммал муҳофаза этувчи тиббиёт масканларига айлантирилди.
     Албатта, вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги инвес­тициявий лойиҳалар асосида вилоят аҳолисининг турмуш даражаси, аҳо­ли фаровонлиги ҳам ўз-ўзидан ошиб бориши табиий. Шу боис, қашқадарё­ликлар эртанги кунларидан кўнгиллари тўқ, навбатдаги марралар сари иштиёқ билан, мақсаду-муддаолари­га эришиш йўлида астойдил меҳ­нат қилмоқдалар.
     Вилоятимизда кечаётган кенг кў­ламли устувор ислоҳотлар, жумладан, маҳаллий ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бир мақсадга – аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратиш, фарзандларимизни жисмонан ва маънан баркамол вояга етказишда ички ва ташқи ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобидан иқтисодий салоҳиятимизни тўла намоён этишга қаратилган.
 
 
Зафар ЭРГАШЕВ,
вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш
бош бошқармаси бўлим бошлиғи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.