Baliqchilik

     Фарғона вилояти Ёзёвон туманида балиқчиликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиб соҳага интенсив технологияларни жорий этишга доир кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги туманлар ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига дахлдор корхона-ташкилотлар, балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
     Семинарда балиқчилик билан шуғулланаётган тадбиркорларга яратилаётган имконият ва қулайликлар, солиқ тўлови бўйича белгиланган имтиёзлар, интенсив технологияларни жорий этиш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Вилоятда балиқчилик тармоғида интенсив технологиялар кенг қўлланилмоқда. Масалан, «Садок», сунъий сув ҳавзаларида чуқурлиги 3-3,5 метр, ўртача 6х8 квадрат метр ўлчамдаги,тўр билан ўралган мосламалар, айниқса, самарали. Сабаби, унда балиқни тўлиқ назорат қилиш, озиқлантириш, овлаш, тор жойда кўп миқдорда балиқ парваришлаш имконияти мавжуд.
     Тадбир сўнгида Марказий Фарғона сув омборида «Садок» усулида балиқ етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тажриба тариқасида ўрганилди.
 
Манба «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.