Biznes forum

     Кеча пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон – Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг сармоя, савдо, иқтисодиёт, банк-молия, энергетика, ахборот технологиялари, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, транспорт ва коммуникациялар, логистика, авиасозлик, қурилиш каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари раҳбарлари иштирок этди. Франция – Ўзбекистоннинг муҳим савдо шерикларидан бири. Мамлакатларимиз макроиқтисодиёт, молия, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни бошқариш учун кадрлар тайёрлаш йўналишида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. ТИВнинг маълумотларига кўра, ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 264,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Икки мамлакат ишбилармонлари бизнес-форум доирасидаги давра суҳбатларида атроф-муҳит, сув ресурслари ва муниципал хизматлар, ахборот технологиялари ва коммуникациялар, транспорт ва логистика, саноат, энергетика ҳамда қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга оид ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олишди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.