Buxorodagi targ‘ibot tadbirlari

     Бухорода «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзуида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.  Туман ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида ташкил этилган тадбирларда таниқли шоир, ёзувчи ва олимлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
     Билим масканларида тадбир ғоясига ҳамоҳанг фотокўргазмалар, видеороликлар, бошқа тарғибот материаллари намойиш этилди. Уларда мамлакатимизда мустақилликкача бўлган даврдаги аҳвол ва истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари ўз ифодасини топган.
     Тадбирларда мустақиллик даврида барча соҳаларда, жумладан, таълим тизимида ҳам улкан ютуқларга эришилгани, ёшларнинг билим олиши ҳамда баркамол ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани алоҳида таъкидланди. Бу каби улуғвор ишларнинг барчаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан бевосита боғлиқ. Учрашувларда бу буюк инсоннинг Ватан ва халқ олдидаги беқиёс хизматлари қайд этилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Манба uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.