Istiqbolli loyihalar

     Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки гуруҳи ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги “Шўртаннефтгаз” ва “Муборакнефтгаз” МЧЖларига медиа-тур ташкил этилди. Иштирокчилар мазкур саноат корхоналарида Жаҳон банки Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар асосида энергияни тежаш йўли билан ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, ички ва ташқи бозорда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини юксалтириш борасида амалга оширилган лойиҳалар билан танишди. “Муборакнефтгаз” МЧЖ ҳам “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК таркибига кирувчи нефть ва газ қазиб олувчи йирик жамиятлардан бири бўлиб, нефть, газ ва газ конденсати қазиб чиқаради. Корхонага қарашли мажмуа ва конларда 11 газ тайёрлаш қурилмаси, 8 сиқув компрессор станцияси, 7 нефть тайёрлаш қурилмаси, битта конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси, битта газ ҳайдовчи компрессор станцияси узлуксиз ишламокда. Медиа-тур иштирокчилари корхоналарда энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш тизими ва унинг самараси, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
 
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.