Saylov - 2015

Xalqaro kuzatuvchilar samarqandda

  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш мақсадида мамлакатимизга келган халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари Самарқанд вилоятида бўлиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишмоқда.
 
   Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округида Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Арнис Цимдарс билан учрашув бўлди.
 
   Округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров меҳмонга округ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнларининг бориши, округ сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Вилоятда тузилган 957 сайлов участкасининг барчасида овоз бериш учун зарур шароит яратилган. Ҳозирги кунда айрим сайловчилар миллий қонунчилигимизда белгилаб қўйилган муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари томонидан сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Бу борада барча номзодларга тенг имконият ва шароит яратиб берилган.
 
    Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Арнис Цимдарс Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига катта ҳозирлик кўрилгани, бу борада сайловга оид халқаро меъёр ва талабларга жавоб берадиган миллий қонунчилик тизими яратилганини таъкидлади.
                                                                                         * * *
 
    Япония Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш институти ижрочи директори Тецужи Танака раҳбарлигидаги кузатувчилар гуруҳи Самарқанд шаҳридаги бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
 
    Меҳмонларга 10-сайлов участкасида шаҳарнинг Геофизика ва Қўрғонча маҳаллаларида истиқомат қилувчи уч мингдан зиёд сайловчи овоз бериши, бунинг учун бу ерда яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берилди.
Халқаро кузатувчилар участкада ташкил этилган она ва бола, тиббиёт хоналарининг жиҳозланишини кўздан кечириб, сайлов комиссияси фаолияти билан боғлиқ саволларига жавоблар олди.
 
    – Участка сайлов комиссияси фаолияти билан танишиш жараёнида шунга амин бўлдикки, барча тадбирлар қонун талаблари асосида, юқори сиёсий маданият билан амалга оширилган, – дейди Тецужи Танака. – Сайловчилар рўйхати эълон қилинган. Ушбу рўйхатда сайловда илк бор қатнашадиган ҳамда уйида овоз берадиган сайловчиларнинг рўйхатлари алоҳида жойлаштирилгани эътиборимни тортди. Она ва бола, тиббиёт хонасида барча шароит мавжуд. Бир сўз билан айтганда, участка сайловга ҳар томонлама тайёр. Менинг назаримда, бу Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва қуйи сайлов комиссияларининг самарали фаолият кўрсатаётганидан далолат беради.
 
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.