Yoshlarga oid davlat siyosati - amalda

Barkamollik va nafosat festivali

   Нукусда “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида ижодий фестиваль бўлиб ўтди.
 
    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар иштирок этди.
 
   Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизда навқирон авлодни юксак билимли ва интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш, ёшларнинг иқтидорини намоён этиш учун кенг шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
 
    – Бугун ҳар бир фуқаро мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор эканини теран ҳис этиб бормоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Асан Ниетуллаев. – Ўсиб келаётган ёш авлод илм-фан, санъат ва спорт соҳаларида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритиб, Ватанимиз шуҳратини халқаро миқёсда кенг тараннум этмоқда. Бугунги тадбир ҳам ёшларга кўрсатилаётган ана шу эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.
 
    Баркамоллик ва нафосат фестивалида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек Алимов ва Нигора Исмоилова ижросидаги куй-қўшиқлар барчага завқ-шавқ бағишлади.
 
     – Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар замирида навқирон авлодни буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб вояга етказиш, уларнинг орзу-интилишларини юзага чиқаришдек эзгу мақсад мужассам, – дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 3-академик лицей ўқувчиси Шоҳноза Тажимуратова. – Яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, тенгдошларим қатори мен ҳам ўз истеъдодимни намоён этишга ҳаракат қилмоқдаман. Ўтган йили “Қалб кўзи” деб номланган илк шеърий китобим нашр этилди.
 
А.ОРТИҚБОЕВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.