Денов комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади – Президент қарори лойиҳаси

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилояти Денов туманини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури:

2020-2022 йилларда Денов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;

2020-2022 йилларда Денов туманида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2020-2022 йилларда Денов туманида йўл-транспорт инфратузилмаси ва аҳолига автотранспорт хизматлари кўрсатиш тизимини, ичимлик суви ва оқова сув таъминотини, электр энергия таъминоти тизимини, табиий газ таъминотини яхшилаш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар;

2020-2022 йилларда Денов туманида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунар коллежларининг моддий техника базасини ривожлантириш янги бино иншоотлар қуриш ва бошқа турдаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

2020-2022 йилларда Денов туманида ирригация ва мелиорация тизимларини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

2020-2022 йилларда Денов туманида қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

2020-2022 йилларда Денов тумани марказидан саноат корхоналари объектларини кўчириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

Денов тумани ҳудудидан туман маркази ҳудудига ўтказилаётган ер майдонлари рўйхати тасдиқланади.

Қуйидагиларни Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:

туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;

аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш ишларини жадал ривожлантириш;

туманнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Денов шаҳрига кириш қисмида қурилаётган янги бозор атрофида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида бош режага асосан 4Р-100г давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли ва М-41 “Бишкек-Термиз- Душанбе” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини боғловчи йўл ўтказгич қурилишини 2020 йил якунига кадар тўлиқ битказилиши ҳамда фойдаланишга топширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги мазкур йўл ўтказгич қурилишини 2020 йилги Инвестиция дастурига киритилишини ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлайди.

Бош вазир ўринбосари А.А.Абдуҳакимов, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари ва кадастр қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Денов туманидаги “Саид-Оталиқ” тарихий ёдгорлик объектини тўлиқ тиклаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини 2020-2021 йилларда тўлиқ амалга оширилишига;

туман марказида жойлашган “Имом Ал- Бухорий” марказий жоме масжидининг шаҳар марказида жойлашганлиги боис марказий кўчаларда тирбандликлар юзага келаётганлигини инобатга олган ҳолда, тумандаги Амир Темур СИУ Лочин маҳалласи ҳудудида янги марказий масжид биноси қурилишига розилик берилади.

Қурилиш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биргаликда туман марказидан кўчирилган йирик саноат корхоналарининг ер майдони ва бино иншоотлари ўрнида 7, 9 ва 12 қаватли уй жойларнинг қурилиши, шаҳар ҳудудида замонавий инфратузулма объектлари ва меҳмонхоналарнинг ташкил этилишини таъминлайди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2020 йилнинг I чораги якунига қадар Денов тумани “Намозгоҳ” маҳалласида қурилаётган Савдо комплекси қурилишининг тугалланишини ва туман марказида жойлашган Деҳқон бозори ҳамда буюм бозорларининг кўчирилишини таъминлайди.

Молия вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда туман марказида жойлашган Деҳқон бозорининг кўчирилиши ва ўрнидан “Сайлгоҳ ҳамда аҳоли дам олиш масканлари” барпо этилишини кўзда тутган ҳолда бозор атрофида жойлашган объектларнинг бузилишида зарур бўлган компенсация тўловлари учун пул маблағларининг маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилишини таъминлайди. Етишмаган қисмига республика бюджети ҳисобидан ссуда ажратилиши назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари ва кадастр қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги туманнинг Намозгоҳ маҳалласида жойлашган “Буюк ипак йўли” МЧЖ га қарашли машина бозорини жойлашуви жиҳатидан 4Р-108в, 4Р-100г ва М-41 автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келишига сабаб бўлаётганлиги боис, Боғи Эрам маҳалласи ҳудудига кўчирилишга розилик билдирилади ҳамда ўрнидан янги замонавий типдаги туманлараро “Автошоҳбекат” барпо этилишини таъминланади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.