Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кирмоқчи

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Транспорт вазирлигида Ҳиндистоннинг “Delhi International Airport Limited” компаниясининг молиявий директори Санжив Эдвард бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Навоий аэропорти базасида ташкил этилган халқаро интермодаль логистика марказининг самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама этилди. Муҳокамалар давомида Санжив Эдвард Ҳиндистон томони юк ва йўловчи ташиш жараёнида мамлакатимизнинг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. 

У, шунингдек, “DIAL” компанияси Навоий ва Деҳли аэропортларини юк ташувлари йўналишида бир-бирига боғловчи тизимни яратиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. 

“Мен, Навоий аэропорти Марказий Осиё минтақасининг энг йирик қуруқлик портига айлана олишига ишонаман. Чунки бунинг учун барча асослар мавжуд”, – деди Санжив Эдвард. Ҳиндистон компанияси шунингдек, авиаташувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ва жараёнларнинг IT ечимларини амалиётга жорий этиш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. 

Учрашув давомида томонлар авиация соҳасида юк ва йўловчи ташиш йўналишида алоҳида ишчи гуруҳларини шакллантириб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди. 
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.