Ko‘priksozlikdagi ilg‘or texnologiyalar – ish sifatini ta’minlashga xizmat qilyapti

 12news.uz сайтидан олинган
      –  Кўприк қуриш — энг мураккаб ва масъулиятли бунёдкорлик. Унга қараш ва ёндашувлар ҳам кечагидан фарқ қилади. Соҳанинг халқаро талаблари асосида бунёд этилаётган мустаҳкам ва кўркам кўприклар қурилишида “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси жамоаси мутахассисларининг муносиб ҳиссаси бор. Йиллар давомида тўпланган бой тажриба, қурилиш лойиҳаларига кучли техник ва технологик ёндашув, халқаро стандартларни муттасил тарзда жорий этиш — тармоқ муваффақиятига хизмат қилмоқда.
      Жумладан, бугун пойтахт кўчалари бўйлаб амалга оширилган энг йирик ва салмоқли қурилиш ишларида трестнинг 67-кўприк қурилиш отряди қурувчиларнинг ўрни алоҳида эътирофга лойиқ. Айнан бугунги кунда ҳам қурувчилар Тошкент шахрининг Мирзо Улуғбек кўчасида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этмоқдалар.
      Лабзак кўчалари кесишган чорраҳада бунёд этилган янги замонавий йўл ўтказгич шулар сирасидандир.Кўприкнинг узунлиги 642, эни 19 метрни ташкил қилади. Ушбу транспорт боғламаси автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратди. Абдулла Қодирий ва Ғофур Ғулом кўчалари кесишмасида олти йўлли йўл ўтказгич иншооти ҳам шахримиз архитектурасининг ноёб намуналаридан бирига айланди. Қурувчиларимиз бу иншоотларни кўприксозликнинг энг илғор халқаро талаблари даражасида бунёд этишди.
      Кейинги йилларда корхонанинг моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида янги техникалар келтирилди, мавжуд технологиялар модернизациялаштирилди. “SANY”, “ISUZI”, “LIEBHERR”, “DAEWOO”, ва “XCMG” каби етакчи фирмаларнинг юқори самарадор авто техникалари, экскаваторлар, бурғулаш машиналари ва кранлари лизинг асосида сотиб олинди. Мавжуд 100 дан ортиқ машина ва механизмлар иш самарадорлигини ошириш ва сифатини таъминлашга ёрдам бермоқда.
      Бунинг самарасида, корхона турли ечимлардаги кўприклар ва бошқа иншоотларни барпо этиш қувватига эга бўлди. Айнан “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўли қурилиш учун трест жамоасига “LIEBHERR” русумидаги замонавий бурғулаш қурилмалари олиб берилди. Диаметри 1,20 метргача келадиган улкан ҳажмдаги трубаларни 40 метр чуқурликка қадар ўрнатиш имконига эга қурилмаларнинг мураккаб қурилиш ишларига жалб этилаётганлиги қурувчиларнинг оғирини енгил қилиш билан бирга, иш сифати, унумдорлигини, халқаро талаб ва меъёрларга жавоб беришини таъминлаётгани эътиборга молик. “Ангрен-Поп” янги электрлаштирилган темир йўлининг қурилиши ҳамда “Мароқанд-Қарши”, “Қарши-Термиз” темир йўлининг электрлаштириш ишларида қурувчилар жонбозлик кўрсатишди. “Ангрен-Поп” янги электрлаштирилган темир йўл линиясида бугунги кунга қадар 6та темир йўл кўприги, 2та туннель типидаги темир йўл ўтказгичини, 50дан ортиқ сунъий иншоотлар қуриш ишларини бешикаст бажарди.
      Темир-бетон балкаларини мустаҳкам ўрнатишда асосан ГЕК-80 русумли ҳамда LIEBHERR LTM-150-5/1 русумли оғир юк кўтарувчи кранлари асосий ишларни амалга оширишди.
      Бундай мураккаб иншоотларни сифатли қуриш жамоада меҳнат қилаётган мутахассислардан катта билим ва маҳорат талаб қилади, албатта. Жамоада бугунги кунда 690 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Мутахассис қурувчиларнинг тажриба ва малакаларини ошириш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш, айниқса ёш кадрларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Умуман олганда, корхона темирй ўлчилари олдида ҳамиша масъулиятли вазифалар бўлган. Уларнинг таъкидлашича, бу ишларни муваффақиятли ниҳоясига етказиш ва янгидан янги марралар сари интилиш асосий мақсадлардан биридир.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    2/2019

    № 2/2019

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Ислом Каримов кўч., 55.

     

    Телефон:

    • (99897) 773-22-91.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.