Matbuot anjumani tashkil etildi

     Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги тизимида «Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунининг ижроси ва Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
     Мазкур анжуманни «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жамшид Мирсаидов очиб, сўнгги йилларда республикамизда стандартлаштириш, метрология ва серификатлаштириш тизимларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий самаралари, маҳсулотлар, ва хизматлар сифатини халқаро стандартлари даражасига олиб чиқишда агентликнинг ўрни ва бу борада истиқболдаги вазифалар ҳақида Оммавий ахборот воситалари ходимларига батафсил маълумот берди.
     Шунингдек йиғилишда агентлик томонидан «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси», «Ўзбекистон овози», «Халқ сўзи» газеталари ҳамда радиоканаллар билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг фаолияти тизимли ёритиб келинаётганлиги таъкидланди. Анжуман сўнгида Оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга агентликнинг масъул ходимлари жавоб бердилар.
 
Манба: Ўзстандарт агентллиги расмий сайти

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.