Ko‘rgazma

Suratlarda yurt manzaralari

     Тошкент Фотосуратлар уйида ушбу муассаса ҳузуридаги ижодий мактаб-студия битирувчиларининг навбатдаги кўргазмаси очилди.

     Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган кўргазмада ижодий ташкилотлар вакиллари, санъатшунослар, мусаввирлар, фотоижодкорлар, санъат ихлосмандлари иштирок этди.

     Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшлар истеъдодини юзага чиқариш, уларнинг самарали ижод қилиши учун зарур шароит яратиш, меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

     Ижодий мактаб-студия мана, саккиз йилдирки, фото санъатига қизиқувчи ёшларга амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз билимларини мустаҳкамлаш, тенгдошлари ижоди билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш имконини бермоқда.

     Бу галги кўргазмада ўн тўрт нафар ҳаваскорнинг юртимизнинг бетакрор табиати, маданияти, санъати, самимий ва меҳнатсевар одамлари акс этган икки юзга яқин ижодий иши намойиш этилмоқда.

     – Тўрт йилдан буён фотоижодкорлик билан шуғулланаман, – дейди Зебунисо Турғунхўжаева. – Кўргазмада миллий анъана ва қадриятларимиз акс этган ижодий ишларим намойиш этилганидан ғоят хурсандман. Устозларим ва ёш ижодкорларнинг асарларидаги ранг-баранглик, услубий ёндашувларнинг ёрқин ифодаси мени янада самарали ижод қилишга ундамоқда.

 

Б.МЕЛИҚУЛОВА,

ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.