Ta’lim tizimi imkoniyatlari

     «Ёшлар ижод саройи»да бир қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида юртимиздаги олий таълим муассасалари, хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари филиаллари, хорижда таълим олишга кўмаклашувчи ташкилотлар, ўқув курслари ҳамда бандликка кўмаклашувчи марказлар иштирокида ташкил этилган XIV халқаро «Таълим ва мутахассислик» кўргазмаси иш бошлади.
     Бир неча йилдан буён ташкил этиб келинаётган мазкур тадбир орқали мамлакатимиздаги ва дунёдаги етакчи таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан таништириш, касб танлашга кўмаклашиш, ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасида ёшлар учун яратилаётган имкониятларни тарғиб қилиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар бериш, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган маълумотлар берилмоқда.
     Кўргазмада Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Малайзия, АҚШ, Хитой, Латвия, Англия, Венгрия, Испания, Россия, Канада, Швейцария, Сингапур каби давлатларнинг ўқув юртлари иштирок этди.
 
Манба chamber.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.